Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳуфтон намозининг вақти

11:09 / 04.10.2014 | BahriddinBuhoriy | 3212
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизнинг барча ишларингизга ривож тилаб, савол йўлламоқдаман! Мен барча намозларимни ўз вақтида адо қилишга имкон қадар ҳаракат қилмоқдаман. Ишдан жуда толиқиб қайтганим сабабли, ҳуфтон намозини уйқудан сўнг бомдод вақти кирмасдан олдин ўқиб олиш менга деярли одат бўлиб қолган. Ўқиган китобларимдан ҳуфтон намозининг вақти то бомдод вақтигачалигини биламан. Аммо баъзи аҳли илмлар бу тўғри эмаслигини, фақат витр намозини ўзини шу тариқа ўқиб юрса жоизлигини айтмоқдалар. Ҳуфтон ва витр намозларининг чиқиш вақти фарқлими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Фарқли эмас. Сизга бу тўғрида гапирган одамлар, сизга ўхшашни одат қилиб олиш мумкин эмас, дейишган бўлса керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat