Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақтлари

17:45 / 14.12.2023 | Шухрат | 495

Ассалому алайкум! Яқинда бир ҳамкасбим бомдод намозини соат 04:40 да, баъзида соат 05:00 да ўқиётганлигини айтиб, шу амалининг маъқул ёки номаъқуллигини сўраб қолди. Бу саволга жавоб бера олмаслигимни ва ўзим фатвога амал қилиб ўқиётганлигимни айтдим. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бир ҳафтада икки марта намоз вақтларини эълон қилиб боради. Шунга кўра Қарши шаҳридаги намоз вақтлари бошқа вилоятларимиздаги намоз вақтларидан бироз фарқ қилади. Сўнги бор намоз вақтларини эълон қилишганига 3-4 кун бўлиб қолди, бунда бомдод вақти Қарши шаҳрида соат 05:15 этиб белгиланган эди. Демак, биродаримиз биринчи ҳолатда 35 дақиқа, иккинчи ҳолатда 15 дақиқа олдин ўқияпди экан. Биродаримизнинг амали тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бомдодни ҳали вақти кирмасидан аввал ўқиса зиммадан адо бўлмайди. Ҳақиқатда шундай қилган бўлса дарҳол ўша кунлардаги бомдоднинг қазоларини ўқиб олиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat