Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Меросни баҳолаш ва тақсимлаш

15:05 / 15.10.2014 | Ilmi Tolib | 1188
Оилада 4 ўғил ва 3 қизмиз. Афсуски, ўз вақтида мерос тақсимот қилинмаган. Ҳозирда шуни ҳал қилишга бел боғлаганман. Қизлар узатилган, икки ўғил алоҳида уй-жойли бўлишди. Ўғиллар улушдан воз кечишган. Ота-онамиздан қолган уйда икки ака-ука яшаймиз. Лекин ота-онамиз вафотидан кейин ҳовлида қолган икки ўғил ҳам кўп уйларни янгитдан қурганмиз ва ҳовли кўриниши ва қиймати тубдан ўзгарган. 1) Мерос қолган даврдаги уйнинг ҳолатини қандай қилиб баҳоланади - ота-она оламдан ўтган даврдагиними ёки бугунги кундагиними? 2) Акамнинг бу тақсимотларни амалга оширишга хуши йўқ. Жуда кўп тушунтирдим-нафи сезилмаяпти, фақат орқага суряпти. Шу ҳолда меросхўр қизлар олдидаги қарзнинг ўзимга тегишли қисмини бериб рози қилсам бўладими, мен ўз мулкимни ҳалоллаб оламанми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ота-она ўтган даврдаги. 2. Ҳаммага айтиб, илмли одам аралашуви билан қилсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat