Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дажжол фитнасидан сақланиш учун

00:00 / 27.04.2009 | eski savollar | 2602
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари, сизга бир саволим бор, илтимос шунга жавоб берсангиз. Савол: Қуръони карим сураларидан бири, яъни «Каҳф» сурасини дажжол келганда қаердан қайси ояттан қайси оятгача ўкиш керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Имом Муслим, имом Насаий ва имом Аҳмадлар Абду Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар.Бошқа бир ҳадисда: «Ким Каҳф сураси аввалидан ўн оят ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat