Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасамни бузганда тўланадиган каффоратнинг миқдори қанча?

07:01 / 28.10.2014 | tasirli99 | 2680
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳурматли устоз, мен бир пайтлар қасам ичиб, кейин уни бузиб қўйганман. Шунинг учун унинг каффоратини тўлашим керак. 3 хил усулда каффорат тўлаш ҳақида хабарим бор. Шундан 10 та мискиннинг қорнини тўйғазишда унинг миқдори қанча бўлади? Агар бир киши 10 минг сўмга қорни тўядиган бўлса 100 минг сўм бўлади 10 кишига. Мен каффорат учун шунча пулни тўласам бўладими? Буни ўн кишига бериладими ёки шунча миқдордаги пулни бир кишига берса ҳам бўладими? Қариндошларим орасидан муҳтожига шуни берсам каффоратимни тўлаган бўламанми? Илтимос ёрдам беринг, Аллоҳдан қўрқяпман. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Каффорот берилаётган ердаги ва вақтдаги ўртача таом баҳоси олинади. Ўн кишига берган афзал.

Топ рейтинг www.uz Openstat