Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижозлик Шариф Ҳусайн ибн Али

00:00 / 30.04.2009 | eski savollar | 642
Ҳазрат бурунги саволимда бир япон биродарим ҳақида то'хталиб о'тган эдим. Афтидан жуда ко'п ма'лумотга эга ко'ринади. Шундай бо'лса ҳам тариҳга назар ташлашни хоҳлаган эдик. Биродарим Токё университетининг Дин ва Мадинияти тариҳи куллиётида таҳсил олади. Бир йил илгари Исломга кирган. Деярли ҳар куни Исломнинг бурунги воқелари я'ни бир неча юз йиллик империйиаси, тариҳи ва мадинияти ҳақида масжидда кеч киргунча суҳбатлашамиз, оз бо'лсада о'зимизча нет оламидан изланишга ҳаракат қиламиз. Аммо ачинарлиси шундаки Япон тилида Ислом тариҳига алоқадор манбалар, ма'лумотлар аниқ ва тиниқ тарзда ёритилмаган ва деярли ё'қ ҳам. Пайг'амбарларга оид ма'лумотларни қо'лимдан келганчакитобингиздан таржима қилиб бераман. Аммо ҳазрат... Биродарим ҳозирда Исломнинг ХИИИ, ХВ ва ХХ аср бошидаги ҳолати ва тариҳини о'рганишга жидду жаҳт қилган ко'ринади. Ҳурматли шайҳ жаноблари! Агарда сиз муҳтарам зотга машаққат ва малол бо'лмаса келинг биз толиби илмларга мана шу ҳақда озгина бо'лса ҳам ма'лумотлар билан талқин қилиб берсангиз. Ҳижозлик шариф Ҳусайн ибн Али ва со'нги Ҳалифа Осман эмперияси билан бо'лган воқеани батафсил блишни хоҳлар эдик. Асоси ё'қ манбаларга я'ни япон тилидаги оз ма'лумотга таянган ҳолда о'рганганимиз бо'йича Ҳалифатни қулашига биргина Шариф Ҳусайн ибн Али эмас балки Сауд қироли ҳам биргаликда ҳамкорлик қилган экан. Кейинчалик Ҳалифат аг'дарилиб Сауд қироли Ҳижозлик Шариф Ҳусайн ибн Алини қатл қилмоқчи бо'лган. Мана шу жойга келганда я'ни қатл қилинганми ёки ё'қми ма'лумот ё'қ! Сауд қироллиги қачон ташкил топган? Агарда Сауд қироли шунчалик қудратли бо'лган бо'лса Ҳижоз Шарифи Ҳусайн ибн Али нима учун узил-кесил Сауд қиролига ишни топшириб қо'я қолмаган? Мана шу тариҳий воқеларни билишни хоҳлар эдик. Бир оз бо'лсада со'нги Ҳалифа Осман империяси ҳақида ҳам ма'лумот олмоқчи эдик. Ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби нарсаларни интернет орқали ўрганилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat