Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибовий фарқни кимга қайтаришим керак?

12:25 / 03.01.2015 | Ilmi Tolib | 833
Билимсизлик туфайли бир неч йил аввал икки шахс билан нақд-перечисление пул алмаштириш муомаласи қилганман. Яъни хар иккаласининг ҳам банк орқали ўтказган пулларини фоиз олиб қолиб нақдлаштириб берганман. Эндиликда шу олиб қолинган пулларни ўз эгаларига қайтармоқчиман. Шу масалада икки саволим бор эди. Илтимос, шунга жавоб берсангиз: 1) Айтайлик 6 йил олдин алмаштиришлар оқибатида менга қолган пул миқдори 3 миллион сўм бўлса, айнан шу суммани қайтараманми ёки ҳозирги кунда пул қадри тушганини ҳисобга олиб, шу пулни индексация қилиб кўпроқ қайтаришим керакми? 2) Ушбу муомалани қилган ҳар икки шахс яна шундай ишларни бошқа одамлар орқали ҳозирги кунгача амалга оширишмоқда, буни нотўғрилигини айтсам ҳам, бундан қайтишмади. Бундан ташқари, улардан бири ҳамр истеъмол ҳам қилади. Яъни иккалалари ҳам ношаръий ишларни килувчилар. Шуни инобатга олиб, пулни камбағалларга берганим афзалми ёки ўз эгаларига қайтаришим керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Пулнинг қадри 33% дан кўп тушган бўлса, қиймати, бўлмаса ўзи тўланади. 2. Камбағалларга беринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat