Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Офицант бўлиб ишласам бўладими?

11:42 / 13.12.2014 | tasirli99 | 1193
Устоз, мен олий ўқув юртида магистратура бўлимида таҳсил оламан. Оилам бор, яқинда фарзандли бўламан, иншаАллоҳ. Асли Бухороликман, Тошкентда ижарада оилам билан яшайман, яъни аёлим билан. Эҳтиёжлар учун пул топиш мақсадида, бир ресторантга ишга кирмоқчи бўлдим. Бу ресторан асосан хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган миллий ресторан. Билишимча, у ерда спиртли ичимликлар ҳам сотилади. Менинг вазифам меҳмонларга хизмат қилиш, яъни офицантлик. Шу ишдан олган ҳаққимга ҳаром аралашиб қоладими? Ўзимни бу ишга кўнглим бўлмаяпти, аммо пулга муҳтожман. Мактабдан иш сўраган эдим, ўқишдаги графигимга мос келмас экан, дарсларни қолдиролмайман. Маслаҳат беринг, нима қилсам бўлади? Озгина сабр қилайми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Спиртли ичимликлар ҳам сотилса, бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat