Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

АЗАДАГИ БИДЪАТЛАР

00:00 / 21.11.2009 | eski savollar | 2517
Ассалому Алайкум ва Рохматуллохи ва Боракотуху Шайх хазратлари Биз томонларда хам киши вафотидан кейин7,40,52,пайшанбалик,хайит оши,йили,йил тулди маъракалари утказилади.Мен хам олдин бу маъракаларга катнашар эдим,Аллох узи кечирсин,лекин мен бу амаллар шариъатимизда йук эканлигини бу ишлар Аллохни норози киладиган Бидъат ишлардан эканлигини билмасдим.Бу тугрида 2002йилда диний идора томонидан чикарилган фатвони укиганимдан сунг билдим ва бу бидъат маъракаларга боришни тарк килдим.Шунда кишлогимиздаги аксар одамлар менга бу Ишим нотугрилигини,бу маъракалар ота бувамиздан колганлигини улар хам катнашганликларини айтиб мени койишди ва бу фатво сиёсат учун чикарилгандир дейишиб менга танбех бердилар,Ва хатто уша пайтдаги махалла имомимиз хам бу иш ота бобомиз тарафидан колганлигини ва мен унга катнашишим лозимлигини айтди 1-савол Айтингчи Хазрат мен нотугри килдимми?2-савол Ёки имомнинг гапи тугрими? Кейин мен уша пайтдаги имомимизга фатвони курсатиб ва шу маъракаларнинг бидъат эканлиги тугрисида чиккан китобни обориб курсатдим.Бу китоб Хожи Ахмаджон Бобомуроднинг «ИСЛОМ ОДОБИ ВА АХЛОКИ» деган китоб эди.Мен ундан парча укиб бердим.Хадис; «Кимки динга янгилик киритса ёки бидъатчини( янгилик киритувчини ) багрига яъни уз химоятига олса унга Аллохнинг лаънати булсин» Суфён ас-Саврий эса «Бидъат иблис учун яхширокдир,чунки гунох килиб куйган киши гунохи учун тавба килса гунохи кечирилади,аммо бидъатнинг тавбаси йукдир»деганлар Уша китобнинг 49-бети иктибос тугади..Ва Яна бу бидъат маъракалар бизни динимизга Христиан динидан сукулиб кирганлиги хакида укиб бердим 121-бет.Шуни укиб берганимда халиги махалламиз имоми китобни олдимга отди ва деди:-Бу китобни хам мендек бир угри ёзган,мен одамлар учун бидъатга розиман деди.Уша гапдан кейин мен унинг оркасида намоз укишни тарк килдим. Ахир у бидъатга розиман одамлар учун деб одамлар розилигини истади, Аллох розилигини эмас.3-савол ;Мен шу имомнинг оркасисида намоз укишни тарк килиб тугри килдимми?. 4-савол;Умуман шу имомга ва шу каби эътикоддаги имомлар оркасида намоз укиш мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу каби масалаларда сўраб суриштириб, аниқ бўлганидан кейин фатво берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat