Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қора соч

12:49 / 23.11.2015 | Oddiy yigit | 1008

Ассаламу алайкум! Сочни қорага бўяш ҳам, оқ юриши ҳам жоиз эмас экан. Менинг сочим асли жигаррангга ўхшаш, оқлик билинар даражада. Сочимни қизғиш қилиб бўёлмайман. Қандай ранга ва қайси воситадан фойдаланиб бояганим маъқул. Жавобларингиздан бирида "... Мушриклар эса бошларидан фарқ очар эдилар. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешона сочларини тушириб юрдилар. Сўнгра, кейинроқ фарқ очдилар" дейилган экан. Сочни тушириб юриш деганда олдинги сочнинг узунлиги қошга нисбатан олинганда қанча бўлиши жоиз? Кўзни бекитар даражада тушириб юриш жоизми? Жавобларингиз учун раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сочингизни қорадан бошқа ранга бўяшингиз мумкин. Саҳоба ва улардан кейингилар ҳиннога бўяганлар. Фарқ дегани ўртадан ёрма очиб юришдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини қулоқларининг юмшоғигача (уни вафра дейилади) ва елкаларигача (уни жумма дейилади) узайтирганлари ривоятларда келган. Сочларини пешоналари ёки кўзларига тушириб олганлари зикр қилинмаган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat