Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсон баданидаги ортиқча этларни оператсия йўли билан олиб ташлаш гуноҳми?

00:00 / 16.02.2007 | eski savollar | 1013
Ассаламу алайкум ва рохматуллоху ва барокотух.Хурматли шайх хазратлари мен сизга опамнинг саволларини бераяпман"Ассалому алайкум хурматли хазрат. Биламизки исломда инсонларнинг ташқи тузулишларини о'згартириш гунох дейилган... Мени қизимнинг исми Мубина. Хозир 11 ёшда. У қадр кечаси туг'улган жудаям пойи-қадамли қиз...Гап шундаки унинг қулог'ида ортиқ бор. Бу ортиг'ини олдириб ташламоқчи бо'лдик. Лекин бунга ота-оналаримиз қарши бо'лишяпти "Бу ортиқни олиб ташласанглар қиз бахтсиз бо'либ қолади" дейишмоқда . Бу гап бид'ат ми?Умуман қулоқдаги ортиқни олиб ташласак исломга зид бо'либ қолмайдими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий уламоларнинг кўплари инсон билан бирга туғилган ортиқлар одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга нуқсон ҳисобланади ва уларни олиб ташлаш нуқсонни йўқотиш ва жамолни зиёда қилишга хизмат қилади, деганлар.Ундай ортиқларни кесиб ташлашга қуйидаги шартлар ила рухсат берилган:1. Ортиқ одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга зиёда бўлиши керак.2. Ортиқ моддий ёки маънавий зарарга олиб борадиган бўлиши керак.3. Ортиқнинг эгаси ёки унинг валиюл амри рухсат бериши керак.4. Ортиқнинг кесиш бирор аъзонинг талофати ёки заифлашишига олиб бормаслиги керак.Кувайтда чоп этилган «Баъзи тиббий ишларга нисбатан Исломий кўз қараш» китоби. 512-513-бетлар.Шунга биноан Мубийнахоннинг ортиғини олдириб ташласангиз, шариатда рухсат берилган ишни қилган бўласиз. Бошқа гаплар ҳаммаси беҳуда.

Топ рейтинг www.uz Openstat