Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Луқмон сурасининг 6-оятининг тафсири

00:00 / 16.02.2007 | eski savollar | 691
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ҳурматли шайх ҳазратлари. Сизнинг кўп китобларингизни, ҳусусан Тафсири Ҳилол китобингизни ўқиб келмоқдаман. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.Саволим шундан иборат: Қуръони Каримнинг Луқмон сурасининг 6 оятида «Одамлар орасида (ўзлари) илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у йўлни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга, хорловчи азоб бор».Ушбу оятдаги – сўздан мурод мусиқа (ғино) деб эшитган эдим, лекин айтган уламоларнинг номларини билмаганим учун сиздан ушбу оятдаги – сўздан мурод нима эканлигига аниқлик киритиб беришингизни илтимос қиламан. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз айтган оят маънолари таржимаси ва тафсири қуйидагича:«Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга, ўзларига хорловчи азоб бор».Аввалги оятларда зикр қилинган муҳсин бандаларга қарши ўлароқ, нобакор одамлар ҳам бор. Улар ҳикмат тўла Қуръони Каримни, Аллоҳнинг пурҳикмат сўзларини қабул қилмасдан, уларга бадалсиз тақдим этилаётган икки дунё саодатига элтувчи илоҳий дастурга бўйинсунмасдан, қандайдир беҳуда сўзларни кўтариб юрадилар. Ҳа, ўша беҳуда сўзлар эгаси бўлиш учун молу мулкни, ҳаётни, зеҳн-заковатни, бутун имкониятларни сарфлайдилар. Улар беҳуда сўзларни бунчалик қиммат баҳога сотиб олишлари нима учун?Кишиларни «...илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун».Яна, илмсиз равишда «...у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун...»Ҳа, шунинг учун улар беҳуда сўзларни ҳам сотиб оладилар.Ҳа, Аллоҳнинг йўлини масхара қилиш учун ифлос сўзларни сотиб оладилар. Бу йўлни камситиш учун сотиб оладилар.«Ана ўшаларга, ўзларига хорловчи азоб бор».Сиз айтиб ўтганингиздек, баъзи зотлар бу оятдаги «беҳуда сўз» қўшиқ деганлар.Аммо кўпчилик тафсирчилар «Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун айтилган ҳар бир беҳуда сўз гуноҳдир дейдилар. Унинг қўшиқ бўлиши шарт эмас. Мазкур беҳуда сўз, гап, мақола, китоб ва бошқа нарсалар ҳам бўлиши мумкин деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat