Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Расмлари бор уй

10:35 / 10.11.2015 | sof aqida | 12461

Ассалому алайкум! Ҳужжатлар, китобни ичидаги ва ёш болаларнинг кийимида ҳар хил мульт қаҳрамонлари расмли кийими бўлса, шу уйда тақво юзасидан намоз ўқиш ҳукми қандай? Агар оила-аъзоларининг расмларини яшринча ёқиб юборган бўлиб, улар сўрасалар билмадим дийишчи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орқа ҳамда остидан бошқа тарафларида ҳайвон сурати бўлиши макруҳдир. Бу ҳолатларда намознинг макруҳ бўлиши суратга чўқинадиганларнинг ибодатига ўхшаб қолишидандир. Шунинг учун ҳам сурат хорланадиган жойда, намозхоннинг оёғи остида ва ўтирадиган жойида бўлса, макруҳ эмас. Намозхоннинг орқасидаги суратнинг ҳам зарари йўқ. Жумлада «ҳайвон сурати» дейилишидан жонсиз нарсаларнинг сурати бўлса, зарар қилмаслиги англашилади. Сурат жуда кичик бўлса ёки боши ўчирилган бўлса, майли. Узоқдан қараган одам нималигини ажрата олмайдиган даражада жуда кичкина суратлар бўлса, намозга зарар қилмайди. Шунингдек, жонли нарсанинг суратида боши бўлмаса ҳам зарари йўқ. Бунинг далили қуйидаги ҳадисдир:

وَقَالَتْ عَائِشَةُ:  دَخَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم  وَقَدْ سَتَرْتُ سَهْوَةً لِي بِقِرَامٍ فِيهِ تَمَاثِيلُ، فَلَمَّا رَآهُ هَتَكَهُ وَتَلَوَّنَ وَجْهُهُ، وَقَالَ: «يَا عَائِشَةُ، أَشَدُّ النَّاسِ عَذَابًا عِنْدَ اللهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ الَّذِينَ يُضَاهُونَ بِخَلْقِ اللهِ». قَالَتْ عَائِشَةُ: فَقَطَعْنَاهُ فَجَعَلْنَا مِنْهُ وِسَادَةً أَوْ وِسَادَتَيْنِ

Оиша розияллоҳу анҳо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга кирдилар. Мен токчамга нафис парда тўсиб қўйган эдим. Унда суратлар бор эди. У зот уни кўришлари билан тортиб олдилар ва ранглари ўзгариб: «Эй Оиша! Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир», дедилар». Оиша айтади: «Шунда биз уни бўлиб, битта ёки иккита болиш қилиб олдик». Мазкур пардадаги суратлар жонли нарсаларнинг суратлари эканлиги шубҳасиз. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, мусулмон кишининг уйида жонли нарсаларнинг сурати бўлмаслиги лозим. Жумладан, ўша сурат пардада бўлса ҳам жоиз эмас. Аммо кесилган, йиртилган ҳолда болиш ёки шунга ўхшаш оёқ ости бўладиган нарсаларда бўлса, жоиз.(“Кифоя” китобидан). Ёлғон гапириш ҳамма ҳолатда ҳам ёлғон ҳисобланиб, унга ижозат йўқ. Сиз кўринмайдиган жойга олиб қўйинг. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat