Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат сўраб

09:39 / 08.11.2015 | OYBEK10 | 770

Ассаламу алайкум! Устозлар Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Инша Аллоҳ кейинги йил тўйим бўлади, менга унаштирилган қиз ҳозир Ўзбекистонда. Ўзим мусофир юртда ишлаяпман. Биз тез-тез телефон орқали гаплашиб турамиз. Қиз дугоналарининг тўйига бориш учун рухсат сўрайди, лекин мен рухсат бермайман. Ҳар сафар шундан жанжал чиқади. Тўғриси ўзим жуда рашкчиман. “Уйда ўтир, кўчага кўп чиқма” деб ҳар сафар айтаман, қиз эса бундан норози. Ёки жуда ошириб юбораяпманми? Устозлар маслаҳат беринглар. Қиз яхши, фақат озроқ ўйин-кулгига берилган. Нима қилишим керак? Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ораларингизда никоҳ бўлмагунича бу даражада гаплашишингиз шаръан жоиз эмас. Сизнинг никоҳингизга ўтгунича ота-онаси масъулдирлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat