Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бола тарбияси

14:15 / 04.11.2015 | Musulmon_musofir | 4095

Ассалому алайкум! Мени бир қиз жияним бор, лекин унинг ота-онаси баъзи бир дунёвий масалалар бўйича жанжал қилиб туришади. Жияним жудаям инжиқ бўлиб, умуман айтганни қилмайди, шайтоний ҳаракатлар қилади(қилма деганни қиляпти, кўп йиғляпти, кам ухлиди, уйқисида чўчиб туради, уйқисида йиғлайди, кўп бақиради). Акам ва келин опам диндан деярли хабарлари йўқ ва мен айтган гапларни қабул қилмяпти. Қўлига кўзмунчоқ тақиб қойган эди, олиб ташладим. Жанжал туфайли онаси болага “уни қилма буни қилма” деб бақиради. Илтимос маслаҳат беринглар нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳолат диндан бехабар бўлган оилаларда жуда кўп учрайди. Бунинг сабаби, улар покизаликка қаттиқ эътибор берсаларда кўпинча шариатга мувофиқ қилмаган бўладилар. Ғусл вожиб бўлган вақтларда қўлларига қўйилган лаклар сабабидан ғусллари тўлиқ адо бўлмайди. Баъзи оилаларда эса жанобатдан одатий қони тўхтаганидан кейинги вожиб бўлган покланишни кечга суриб юрадилар. Натижада бундай хонадон фариштасиз, жин ва шайтонларнинг масканига айланади. Бу нарса давом этавергач болаларга, кейинчалик эса катталарга ҳам ёмон таъсир қилади. Ҳадисларда :
2105- حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ يُوسُفَ، أَخْبَرَنَا مَالِكٌ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ الْقَاسِمِ بْنِ مُحَمَّدٍ، عَنْ عَائِشَةَ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّهَا أَخْبَرَتْهُ: أَنَّهَا اشْتَرَتْ نُمْرُقَةً فِيهَا تَصَاوِيرُ، فَلَمَّا رَآهَا رَسُولُ اللهِ  قَامَ عَلَى الْبَابِ، فَلَمْ يَدْخُلْهُ، فَعَرَفْتُ فِي وَجْهِهِ الْكَرَاهِيَةَ، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَتُوبُ إِلَى اللهِ وَإِلَى رَسُولِهِ ، مَاذَا أَذْنَبْتُ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ : «مَا بَالُ هَذِهِ النُّمْرُقَةِ؟» قُلْتُ: اشْتَرَيْتُهَا لَكَ لِتَقْعُدَ عَلَيْهَا وَتَوَسَّدَهَا. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ : «إِنَّ أَصْحَابَ هَذِهِ الصُّوَرِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُعَذَّبُونَ، فَيُقَالُ لَهُمْ: أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ». وَقَالَ: «إِنَّ الْبَيْتَ الَّذِي فِيهِ الصُّوَرُ لَا تَدْخُلُهُ الْمَلَائِكَةُ». أطرافه: 3224، 5181، 5957، 5961، 7557 - تحفة: 17559
2105. Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен суратлари бор ёстиқ сотиб олган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргач, эшик олдида туриб қолдилар, ундан кирмадилар. Юзларида норозилик пайқадим. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга тавба қиламан! Нима гуноҳ қилдим?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ёстиққа нима бор?» дедилар. «Уни сиз учун, унда ўтиришингиз ва уни ёстиқ қилиб тутишингиз учун сотиб олдим», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ушбу суратларнинг эгалари қиёмат куни азобланадилар. Уларга: «Яратган нарсаларингизни тирилтиринг!» дейилади», дедилар ва: «Суратлар бор уйга фаришталар кирмайди», деб айтдилар».
3227 - حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سُلَيْمَانَ قَالَ: حَدَّثَنِي ابْنُ وَهْبٍ قَالَ: حَدَّثَنِي عَمْرٌو، عَنْ سَالِمٍ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: وَعَدَ النَّبِيَّ  جِبْرِيلُ فَقَالَ: إِنَّا لَا نَدْخُلُ بَيْتًا فِيهِ صُورَةٌ وَلَا كَلْبٌ. طرفه: 5960 - تحفة: 6784
3227. Солим отасидан ривоят қилади:
«Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга (келишга) ваъда берди. Кейин: «Биз сурат бор ва ит бор уйга кирмаймиз», деди».
عن علي رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال لا تدخل الملائكة بيتا فيه صورة ولا كلب ولا جنب
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : " Фаришталар ит, сурат ва жунуб бор уйга кирмайдилар". Абу Довуд, Насаий ва Ибни Ҳиббонлар ривояти.
Мунзирий роҳиматуллоҳи алайҳ : “Бу фаришталардан мурод, хонадонларга раҳмат ва барака олиб келувчилардир. Номаи аъмолни ёзувчи фаришталар эса, ҳамма вақт бирга бўладилар” дедилар. Бунинг ечими : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларидир.
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:
«Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Сураи «Бақара» ўқилган уйга шайтон кирмайди», – деганлар.
Имом Ибн Ҳиббон Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий алайҳиссалом: «Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. «Бақара» сураси Қуръоннинг саномидир. Ким ўз уйида кечаси уни ўқиса, ўша уйга уч кеча шайтон кирмайди. Ким уни кундузи ўқиса, уч кун шайтон кирмайди», – деганлар».
Имом Доримий ривоят қиладиларки, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Ким сураи «Бақара»дан ўн оятни – аввалидан тўрт оят, «Оятул Курси» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», – деганлар.
Имом Насаий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Набий алайҳиссалом бир жойга кўп сонли кишиларни юборишдан аввал уларга Қуръон ўқитиб кўрдилар. Улардан ҳар бири Қуръонни қанча билса, шуни ўқиди. Уларнинг ичида энг ёш йигитнинг олдига келиб:
– Эй Фалончи, сен Қуръондан қанча биласан? – дедилар. У:
– Фалон, фалон сураларни ва «Бақара» сурасини биламан, – деди. У зоти бобаракот:
– «Бақара» сурасини биласанми? – деб сўрадилар. Йигит:
– Ҳа, – деди. Набий алайҳиссалом:
– Боравер, сен уларга амирсан, – дедилар...»
Имом Бухорий ривоят қиладилар:
«Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу кечаси «Бақара» сурасини ўқиётган эди. Яқинида оти боғлоғлиқ турар эди. Бирдан от типирчилаб қолди. Қироатдан тўхтаган эди, от ҳам тўхтади. Яна ўқиган эди, от ҳам типирчилади. Ўғли Яҳё яқинида ухлаб ётарди. От босиб олмасин деб, бориб, уни қўлига олди ва бошини осмонга кўтарди. Тонг отгандан сўнг ҳодисани Набий алайҳиссаломга сўзлаб берди. У киши:
– Ўқи, Эй Ибн Ҳузайр, – дедилар. У бўлса:
– Эй Аллоҳнинг Расули, Яҳёни босиб олмасин деб қўрқдим, унинг яқинида эди. Бошимни кўтариб, унинг олдига бордим. Осмонга қарасам, булутга ўхшаш нарса, ичида чироққа ўхшаган нарсалар ҳам бор. Уларни кўрмай деб, чиқиб кетдим, – деди. Набий алайҳиссалом:
– У нималигини биласанми? – дедилар. У:
– Йўқ, – деди. У зоти бобаракот:
– Улар сенинг овозингга келган фаришталар. Агар тонг отгунча ўқийверганингда, одамлар уларга назар солса бўларди. Улар беркинмас эдилар, – дедилар».
Абу Убайд ривоят қилишларича:
«Бир одам намозда «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини ўқиди. Намозини тугатганидан кейин ҳазрати Каъб розияллоҳу анҳу унга:
– «Бақара» билан «Оли Имрон»ни ўқидингми? – дедилар. У:
– Ҳа, – деди. Шунда у киши:
– Менинг жоним тасарруфида бўлган Зот билан қасамки, бу икковида у билан дуо қилса мустажоб бўладиган Аллоҳнинг исми бор, – деди. Ҳалиги одам:
– Менга ўргатиб қўйинг, – деди. Ҳазрати Каъб:
– Йўқ, ўргатмайман, сенга унинг хабарини айтсам, ўзингни ҳам, мени ҳам ҳалок қиладиган дуо қилиб қўймагин, – дедилар».("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat