Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витрнинг қазоси

14:07 / 18.12.2015 | Mirzoxid Tojiboyev | 1446

Ассаламу алайкум! Бир бродаримиз “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким витрдан ухлаб қолса ё эсидан чиқариб қўйган бўлса, эрталаб уйқудан тургач ёки эсига тушгач ўқиб қўйсин», деганлар (Термизий (464), Абу Довуд (1431), Ибн Можа (1188) ривоятлари). Витрни қазосини ўқиганда жуфт қилиб ўқийди. Чунки, «Саҳиҳ»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни уйқу ёки оғриқ тунги намоздан ман қилган бўлса, кундузи ўн икки ракъат ўқиб қўярдилар» (Саҳиҳ Муслим: 746). Ҳадисларидан келиб чиқиб, “қазо қилинган витрни тўрт ракъат қилиб ўқилади” деди. Шундай қилиш  керакми? Жавоб учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳанафийлар наздида витр намози вожиб саналиб, унинг қазоси ҳам вожиб ҳисобланади. Шофиъий ва Моликийларнинг мазҳабида витр вожиб эмас, балки суннатдир. Шунинг учун уларда унинг қазосини ўқиш вожиб эмас.(Дарси Термизий). Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳи наздларида ҳам, саҳиҳ гапга биноан уч ракъат қазо ўқилинади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat