Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намози

00:00 / 29.06.2010 | eski savollar | 5304
Аллоҳ Таолога бениҳоя Ҳамд ва Росули Муҳаммад Мустафога Саловотлар айтиш ила ушбу рисоламни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига йўлламоқдаман.Хатимда бази нуқсон, камчилик ва хато ўтган бўлса олдиндан узр сўрайман.Савол:Абу Лайс Ас-Самарқандийнинг "Танбеҳул Ғофилийн" (иккинчи)китоблари 56-бет 378-ҳадисда(саҳиҳ) Жамоат намозларига дангасалик қилган одамга дунёдалигида, ўлим пайтида, қабрда, ва қиёматда қаттиқ азоб бўлиши ҳақида айтилган. Бугунги кунимизга назар солсак, масжидларимиз 5 вақт намоз пайтида 1-2 сафгина бўлади. Бунга қандай узрлар ўринли? Дунёвий ишлар, об-ҳаво ва шу кабилар билан боролмаса-чи? Камина жамоат намозига тарғиб қилувчи бу каби кучли ҳадисни энди ўқиганим боис бироз ўйланиб қолдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жамоат намози суннати муаккададир.Имом билан муқтадийнинг намози ўртасида ҳосил бўлган боғланишни жамоат дейилади.Намозни жамоат билан ўқиш Қуръон, Суннат ва Ижмоъ ила собит бўлгандир.Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида:«Улар ичида бўлсанг-у, намоз адо қилмоқчи бўлсанг, улардан бир тоифаси сен билан турсин ва силоҳларини ўзлари билан олсинлар», деган (102-оят).Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир», дедилар».Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.Саҳобаи киромлар жамоатни ҳижратдан кейин шариатга киритилганига ижмоъ қилганлар.Аввалги кишлар ўзларига жамоатнинг такбири таҳримасидан қолсалар уч кун, жамоатдан қолсалар етти кун таъзия эълон қилар эдилар.Жамоат билан намоз ўқишнинг ҳикматлари кўп;Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради. Жамоат намози кишилар ўртасида тенгликни намойиш қиладиган муҳим омилдир. Намозда ким бўлишидан қатъий назар, бир жойда, бир сафда туради, бир хил амални бажаради ва бир Аллоҳга банда эканликлари изҳор қилинади. Жамоат намози мусулмонларнинг сафлари бир, гап - сўзлари бир эканини кўрсатади. Намозда жамоат шаклида имомга бўйсиниш, бир мақсадга йўналиш кўринишлари номаён бўлади.Жамоат намози орқали мусулмонлар бир бирлари билан танишиб, унсу улфат орттирадилар, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга одатланадилар. Улар жамоат намози туфайли бир-бирларининг ҳолларидан хабар оладилар. Ичларида бемор, мазлум, ҳожандмандлар чиқиб қолса, ёрдам берадилар. Жамоат намозида қатнашувчилар бир-бирларига ёрдам бериш билан бирга хатоларини ҳам тузатадилар ва бошқа кўплаб ўз жамиятлари учун керакли ишларни амалга оширадилар.Имом билан яна бир киши, агар ёш бола бўлса ҳам, намоз ўқиса жамоат бўлади.Намозни жамоатда ўқиш суннати муаккада эканига далиллар;Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи намозларда бир қанча одамларни йўқ бўлганини билиб: «Батаҳқиқ, мен бир кишини одамларга намозга ўтиб беришни амир қилиб, ўзим хилоф қилиб намозга келмаётганларга бориб, уларнинг уйларига ўтин қалаб туриб устларидан ёқиб юборишни қасд қилдим. Агар бирлари семиз гўштли суякни топсалар, унга ҳозир бўлар эдилар», дедилар. Яъни, хуфтонга, демоқчилар.Бешовлари ривоят қилган.Бошқа ривоятда: «Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларни олдига бориб устларидан уйларига ўт қўйиб юборишни қасд қилдим», деганлар.Абу Дардаа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қишлоқдами, саҳродами уч киши бўлса-ю, улар ичида жамоат намози қоим қилинмаса, албатта, шайтон уларга эга чиқар. Жамоатни лозим тут. Айрилганни бўри ер», дедилар».Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилган. ал-Ҳоким, саҳиҳ, деган.

Топ рейтинг www.uz Openstat