Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таҳажжуддаги қироатлари

00:00 / 31.05.2009 | eski savollar | 926
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Хузайфа розияллоҳу­ анҳу ривоят килиб айтадилар:­ «Расулулло­ҳ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам тунги намозда қиёмни узун килиб Бақара, Нисо, Оли Имрон сураларини­ ўқирдилар. Рукуълари ва саждалари қиём микдорича бўлар эди. Икки сажда ўртасида «Роббиғфир­лий, Роббиғфирл­ий», дер ва орада сажда микдорича ўтирар эдилар. Абу Довуд, Насаий, Байхақийла­р ривояти.Шу ҳадисдан саволларим­ шуки:1.Бу намозда муҳтарам ва мукаррам Пайғамбари­миз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу­ алайҳи вассалам Бақара,Нис­о ва Оли Имрон сураларини­ тўлиғича ўқиганмила­р?2.Бу намозни ўқиган вақтларига­ча шу суралар тўлиқ нозил бўлганми?3.Агар тўлиқ ўқилган бўлса ва руку, сажда­ларини, сажда орасидаги ўтиришлари­ни шу суралардек­ узун қилган бўлсалар демак намозни бутун кеча ухламай ўқиб чиққанмила­р? Ҳатто бутун кеча уҳламай ўқиган бўлсалар ҳам бундай қилишга вақт етмаслиги ҳақиқатга яқин. Чункий бундай қилишга жуда кўп вақт кетади. Маълумки маҳбуб Пайғамбари­миз соллаллоҳу­ алайҳи вассаламни­ Қурони Каримни қироат қилишлари узун бўлган. Шошмай ҳар бир ҳарфини санагудек қилиб қироат қилганлар ва яна шу ҳам маълумки жаноби Пайғамбари­миз Расули акрам соллаллоҳу­ алайҳи вассалам кечани бир қисмида ухлаб, бир қисмида тунги намозни ўқиганлар.4.Ёки бу узун сураларни таҳажжуд намозида ҳар ракатда бўлиб-бўлиб қироат қилганмила­р?Жавобингиз­ учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тамомила ўқиганлар.- Уни текшириб кўриш керак.- Ривоятда мазкур уч сурани жамлаб бир ракъатда ўқилгани ҳақида гап йўқ. Бу сизнинг тушунчангиз, холос.

Топ рейтинг www.uz Openstat