Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисдаги

23:17 / 30.07.2018 | Асадбек | 1503
Ассалому алайкум! Мен бир хади ўқиб қолдим унда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир кунда юз марта "Субханоллоҳи ва биҳамдиҳи" деса, хатолари денгизнинг кўпигича бўлса хам ўчирилади" дедилар. (Имом Бухорий ривояти). Саволим шуки хатолари деганда қандай маъно бор? (унинг қилган гунохларими)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Араб тилида қилинган ножоиз ишни даражалари бор. Ҳаром, макруҳ, гуноҳи кабира, гуноҳи сағира, маъсият, хато, нисён, банда билан Аллоҳнинг ўртасидаги ҳаққлар, банда билан бандасининг ўртасидаги адо қилиш керак бўлган ҳақлар. Уларнинг ҳар бирининг ҳукми алоҳида-алоҳида. Баъзиларига тавба шарт, баъзиларига тавба билан биргаликда ҳақ эгаларини рози қилиш шарт, баъзиларига қазо ва каффорат шарт, баъзилари эса ҳадисда келинганидек зикр ва солиҳ амаллар билан ҳам ювилиб кетади. Уламолар хато ва нисён даражалари шу каби зикр ва ҳасанотлар билан ювилиб кетади деганлар. Бу зикрларни қилиш таҳорат шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat