Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тилдаги нуқсонлик

06:09 / 09.02.2016 | Anas | 1403

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, менинг тилимда нуқсоним бор (дудуқланиш). Шу ҳолимга ҳам Алҳамдулиллақ дейман! Лекин шу касаллигимга шифо топгим келади. Худди бошқа инсонлар каби мен ҳам чиройли тиловат, чиройли насиҳат ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини чиройли тарзда айтгим келади, лекин менда ундай эмас. Мен ўтган йили Шайх Ҳазратлари(роҳимаҳуллоҳ)дан шу масалада “касалимга Қуръондан шифо топишим мумкинми” деб сўраганимда улар, “сиз олдин шу соха мутахассисларига учрашинг, агар улар бўлмайди деса кейин кўрасиз” дегандилар. Мен мутахассислар билан учрашдим, улар мендан кейинги синглим ва укамда ҳам ва қариндошларимдан баъзисида шу нарса борлиги сабабли очиқчасига “даво йўқ” дейишди. Саволим шуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай касалга Қуръондан бирорта ўргатган дуолари, маслаҳатлари ёки шунга ўхшаш ҳадислар келганми? Ёки улардан кейинги улуғ инсонларнинг тажрибасидан ўтган маслаҳатлари борми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолат Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломда ҳам бўлиб, шу сабабдан у киши маломатлар ҳам қилинган. Аллоҳ таоло “Зухруф” сураси 52-оятида марҳамат қилади :
Фиръавн Мусо алайҳиссаломнинг тилидаги озгина дудуқланишни айб санади. Инсонийлик даражаси бўйича асосий мезон қилиб,
«Мен мана бу ҳақир, гапини очиқ баён қила олмайдиган кимсадан яхши эмасманми?» – деди.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat