Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

13:38 / 25.01.2016 | Sayyid | 842

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирда мусофир юртда ишлайман, аср ва шом намозлари иш вақтига тўғри келаяпти. Уларни ўз вақтида ўқимоқдаман, лекин бу ҳаракатимни бошлиқлар билишмайди. Улардан намозга рухсат сўрашни ҳам имкони йўқ, чунки улар фикрида Ислом дини терорчиликдан бошқа нарса эмас. Шуни инобатга олган ҳолда, шу намозларни ўз вақтида ўқиб олсам уларнинг ҳаққига ҳиёнат қилган бўламайманми? Ёки қазо қилиб ўқиганим маъқулми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг ҳаққи барча ҳақлардан устундир. Агар Аллоҳнинг ҳаққини зое қилишга тўғри келса, ундай ишни тўхтатиш зарур. Ризқни берувчи Аллоҳдир. Иш вақтида намоз ўқишингиз уларни ҳаққидан уриб қолишга кирмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat