Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарздан кейинги зикр

13:35 / 21.01.2016 | muhammad1911 | 1429

Ассалому алайкум! "Намоз ўқиш қоидлари" китобида фарздан кейинги “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам. . .” дуоси 4 маҳалги намозда кўрсатилиб, аср намозидан кейин кўсатилмаган экан. Асрдан кейин ҳам ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ ثَوْبَانَ  رضي الله عنه قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم إِذَا انْصَرَفَ مِنْ صَلَاتِهِ اسْتَغْفَرَ ثَلَاثًا وَقَالَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ.
وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ النَّبِيُّ  صلي الله عليه وسلم إِذَا سَلَّمَ لَمْ يَقْعُدْ إِلَّا مِقْدَارَ مَا يَقُولُ: اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ الخ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

581. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва «Аллоҳумма антассалам ва минкассалам табарокта йаа залжалали вал икром», дер эдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам салом берсалар, «Аллоҳумма антассалам...»ни айтиш миқдоричагина ўтирар эдилар», дейилган.
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Намозни ўқиб бўлиб, салом бергандан кейин қимирламай туриб, уч марта «Астағфируллоҳ» дейиш ва «Аллоҳумма антассалам»ни охиригача ўқиш ҳозирда расм бўлган ва унга амал қилинади.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).

Бу асрдан кейингига ҳам тегишли. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat