Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

имом ким

00:00 / 30.11.2010 | eski savollar | 479
Агар имомнинг луқмасида ҳаром ёки шубҳа бўлса уни ортида туриб намоз ўқиса бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу саволингизга жавоб Аҳли Сунна ва Жамоа ақийдавий мазҳабининг энг машҳур китобларидан бўлмиш “Ақийдату Тоҳавийя” китобининг шарҳида келади.Аҳли қибланинг яхшисию фожири ортидан намоз ўқиш жоиз, деб биламиз. Улардан ўлганларига жаноза ўқиш жоиз, деб биламиз. Шарҳ: Ушбу иборада икки масала бор: Биринчиси: Намозда ҳар бир яхшига ва фожирга иқтидо қилиш жоизлиги. Иккинчиси: Ҳар бир яхши ва фожирга жаноза ўқиш жоизлиги. Биринчи масаланинг далили: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир яхши ва фожир ортидан намоз ўқийверинглар», деганлар. (Дора Қутний ривоят қилган). 2. «Саҳиҳи Бухорий»да Абдуллоҳ ибн Умар ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳулар Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақафий ортидан намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Ҳажжож фосиқ ва золим бўлгани эса, мацлум ва машҳур. Шунингдек, Абдуллоҳ ибн Масцуд розияллоҳу анҳу ал-Валид ибн Уқба ортидан намоз ўқир эдилар. У эса, ароқ ичар эди. 3. Шунингдек, яна «Саҳиҳи Бухорий»да ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар сизларга намозга ўтадилар. Агар тўғри қилсалар сизга ҳам, уларга ҳам фойда. Агар нотўғри қилсалар, сизга фойда, уларга зарар», - деганлар. Ҳеч ким шак-шубҳа қилмайдики, фожирдан мурод, эцтиқодида бидцат йўқ одамдир. Чунки, ширк соҳиби ва эцтиқодий бидцат соҳиби мўмин бўлмайди. Унга қандоқ қилиб иқтидо қилиб бўлади?! Имомлар иттифоқ қилганларки, бидцати ва фосиқлиги билинмаган одамнинг орқасидан намоз ўқиса бўлади. Иқтидо қилувчи имомнинг эцтиқоди қандоқ эканини билиши шарт эмас. Шунингдек, бу ёки у нарсада қандоқ эцтиқоддасан?-деб имтиҳон қилиш ҳам шарт эмас. Ҳоли номацлум одамга намозда иқтидо қилинаверади. Тўғриси, ўз бидцатига дацват қилаётган бидцатчининг ва фосиқлиги мацлум фосиқнинг ортидан намоз ўқилаверади. Агар у тайинлаган имом бўлиб, ундан бошқанинг ортида ўқиш имкони бўлмаса. Ёки у жума, ҳайит ва арофот намозларига имом бўлса. Бундоқ имом ортидан намоз ўқишни барча салафу халаф жоиз кўрганлар. Лекин, аввал айтилганидек, унинг бидцати эцтиқодий бўлиб ижмолий ақийдаларга бирор нарса зиёда ёки нуқсон қилмаган бўлиши шарт. Бидцатчи ва фосиқнинг ортидан намоз ўқиш жоизлиги билан бирга, макруҳликдан холий эмас. Аммо қайта ўқиш лозим бўлмайди. Чунки, Абдуллоҳ ибн Умар, Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Масцуд каби саҳобаи киромлар фожир бошлиқлар ортидан жума ва жамоат намозларини ўқиганлар, аммо қайта ўқиб олмаганлар. Бунинг мацноси, бидцатчи ва фожирни имом қилиб қўйиш керак, дегани эмас. Балки, уни кетказиб, яхши, тақводорни имом қилиш керак. Иккинчи масала далили: - Саҳобаи киром розияллоҳу анҳумлар золим бошлиқларнинг жанозасини ўқиганлар. Уларни жанозасиз кўммаганлар. Осийлар ва гуноҳи кабира қилганларни ҳам шундоқ қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat