Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Асҳобларнинг қабрлари

07:28 / 28.02.2016 | Kahaber | 882

Ассалому алайкум! Устозлар, буюк саҳобийлар Усмон, Али, Холид ибн Валидлар(Аллоҳ улардан рози бўлсин)нинг  қабрлари қаерда жойлашган?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Усмон розияллоҳу анҳу Мадинаи мунавварадаги “Бақеъ” қабристонига дафн қилинганлар. Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳунинг қабрлари маълум эмас. У киши ўғиллари имом Ҳасан розияллоҳу анҳуга қабрларини махфий қилишларини васият қилган эканлар. Шунинг учун бу борада турли фикрлар айтилади. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ал-Бидая ван ниҳая” китобларида Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг қабрлари Химс шаҳрида эканлигини ёзганлар. Тарихчиларнинг машҳур гапи шу. Баъзи уламолар : “Мадинаи Мунавварада вафот топиб, ўша еррга дафн қилинган” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat