Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратдан сўнг

14:28 / 30.03.2016 | Abdulazim ibn Abdulalim | 1289

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, таҳорат қилгандан сўнг "Қадр" сурасини ўқиш ҳақида ҳадис борми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Таҳоратдан кейин суннатга мувофиқ ўқиладиган дуо қуйидагилардир Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра, таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Термизий эса: «Аллоҳумма ижъалний минат таввабийна ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн»ни зиёда қилган. Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мени тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин». 13. Таҳорат қилиб бўлгач, икки ракъат намоз ўқиш. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бизнинг туя боқиш вазифамиз бор эди. Менинг навбатим келиб қолди. Мен кечқурун уларни қайтариб келдим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тик туриб одамларга айтаётган гапларидан қуйидагиларни эшитиб қолдим: «Қайси бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра қалби ва юзи ила юзланган ҳолида икки ракъат намоз ўқиса, албатта, унга жаннат вожиб бўлади». Муслим ривоят қилган.(“Кифоя” китобидан). Сиз айтган таҳоратдан кейин “Қадр” сурасини ўқиш ҳақида бирорта ҳадисни кўрмадик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat