Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умра ҳақида

00:00 / 30.03.2016 | Abdulloh Ibrahim | 636

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, ойимни умрага юбормоқчи эдик, лeкин дадамла вафот этканлар (Аллоҳ раҳмат қисин). Ўзим ҳозирда чeт элдаман. Шунинг учун ойимга маҳрам кeрак. Ойимни ёшлари 50 дан ошган. Қидирув ҳизматидан қарасам, “ёшлари 60 дан ошган онахонни маҳрамсиз юборсам бўладими” дeб савол бeришганда, Ҳазрат(раҳимаҳуллоҳ) “йўқ” дeб жавоб бeрган эканлар. Шу ҳолатда мендан бошқа онамлар билан бирга умра сафарига боришлари учун мендан бошқа яна ким маҳрам бўлишини айтиб беринглар. Менга маслаҳат беринглар.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Нур” сурасининг 31-оятида аёл кишига маҳрам бўладиганларнинг рўйхатини келтирган. Улар қуйидагилар.
“...Эрларидан, ё оталаридан, ё эрларининг оталаридан, ё ўғилларидан, ё эрларининг (бошқа аёлидан бўлган)ўғилларидан, ё ака-укаларидан, ё ака-укаларининг ўғилларидан, ё опа-сингилларининг ўғилларидан...”(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat