Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ёзувли махсулот

16:55 / 13.11.2018 | Akmal_Xamzaev | 751
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ҳалол ёзувли махсулотни чиқарадиган корхонани суриштириб, текширилгандан сўнг махсулотни халоллиги аниқ бўлса, қанча вақтгача у корхонани махсулотини истемол қилса бўлади. Чунки ишчилар алмашинуви ва махсулотни таркибини (гўшт, там берувчи, ранг берувчи) еткизиб берувчиларни хам хисобга олиш керакку ёки у махсулотни умуман истемол қилмаслик тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало маҳсулотни суриштириб текшириб ҳалоллигини аниқлайдиган инсон шариат илмини пухта билган киши бўлиши шарт. Қолаверса сиз айтгандек текширув бардавом бўлиб туриши керак. Кўпчилик гўшт маҳсулотларини сўйишига аҳамият бериб ҳалол деб юбораверашади. Унга қўшиладиган қўшимчаларга эса эътибор қаратишмайди. Бир мисол, колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ишхонамизга келиб ҳайвонларни шариатга мувофиқ сўйишларини, покизаликка эътибор қаратишларини айтишди. Биз улардан унга қўшиладиган нарсаларини сўраганимизда колбасага товуқ терисини ҳам қўишишини айтишди. У нарсалар эса Латвиядан келишини айтишди. Улар қандай сўйишганини билмаймиз дейишди. Ҳозирда қази тайёровчилар ҳам шариатга мувофиқ сўйилган гўштдан фойдалансаларда ташқаридан келадиган ичакларни кўпи Монголия каби бутпарастларнинг юртидан келар экан. Бу аниқки бу ичакдан тайёрланган қази ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat