Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалолми?

14:33 / 20.04.2016 | soliya | 1277

Ассалому алайкум! Дўконларда сотилаётган “ҳалол” деб ёзилган колбаса ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда икки нарсани асосий қоида қилиб олинган. Биринчиси : Асли ҳаром бўлган нарсани, шаръий йўл билан ҳалол қилинганлиги собит бўлмагунича, у ҳаромлигича қолади.  Масалан : Гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, улардаги оқувчи қон чиқиб кетмаганлиги ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилгани топилмагани учун у ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани собит бўлгач, ҳалолга ҳукм қилинади. Иккинчиси : Асли ҳалол бўлган нарсалар бирор йўл билан ҳаром қилинганлиги собит бўлмаса, ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat