Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Боболар ёки азизлар

00:00 / 26.06.2009 | eski savollar | 1936
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва БарокотуҳҲурматли Шайх ҳазратлари. Бир ҳамкасбим менга қуйидагиларни сўзлаб берди:- Мен заҳирадаги ҳарбийман. Тахминан 24 ёшимдан менда ғалати ҳолатлар содир бўла бошлади: юрагим беҳаловат бўлиб ҳушимдан кета бошладим ва бесабаб кайфиятим тушкун ҳолатга туша бошлади. Тез-тез асабийлаша бошладим. Ишхонам томонидан эпилепсия (тутқаноқ) ташҳиси билан тиббий текширишдан ўтиш учун Тошкентга юборишди. У ерда тиббиёт ходимлари, ҳаттоки кўплаб асаб тизимидаги тиббий илмий текшириш институтлари ҳам сабабини аниқлаша олмади (ташҳизни тасдиқлаша олмади). Аммо шундай бўлса-да юқоридаги ташҳиз билан нафақага чиқариб юборишди. Кейинчалик тушуниб бўлмас сабабларга кўра оилам билан ажрашдим.Юқорида айтиб ўтилган ҳолат яқин кунгача давом этиб келаётган эди. 15 кун илгари бир танишим маслаҳатига кўра номи чиққан бир домлага даволангани бордим. У кишининг айтишича менда, бу ҳолат менда 12 йилдан буён мавжуд экан. Яна у киши менда одамлар (боболар) борлигини ва улар жуда хам тоза эканлигини айтиб ўтди. Уйда оилам билан суҳбатлашганимда раҳматли онам ҳам шундай ҳолатда булиб қийланганларини айтиб ўтишди ва менга ушбу боболарни бўйнимга олишимни яъни қабул қилишим кераклигини ва буни қабул килган инсонлар бошқа инсонларга беминнат ёрдам қилиши керак эканлигини ва динни чуқур ўрганишим керак эканлигини маслахат беришди ва мен қабул қилдим. Шундан сўнг намоз ўқишни ўргана бошладим ва ислом дини ҳақида китоблардан ва дин ҳақида яхшироқ биладиган танишларимдан ўргана бошладим. Натижада менда юқорида айтиб ўтган руҳий ҳолатим яхши томонга ўзгара бошлади. Мен бу ҳолатда ҳамкасбимга эҳтиёткорлик билан бу нарсага ёндашиш кераклигини, эҳтиётсизлик ёки диний билим етишмаслиги сабабли исломга зид иш қилиб қўймаслигини айтдим. Аммо мен ҳам боболар (одамлар) ҳақида етарли билим ва тасаввурга эга эмасман. Айни пайтда ўртоғимга ёрдам бермоқчиман. Ҳурматли Шайх ҳазратлари. Одамлар (боболар) ҳақида ислом динининг муносабати қанақа? Умуман шу ва шунга оид тушунчаларга изоҳ берсангиз. Бундай ҳолатларда нима қилиш керак ва нимадан тийилиш керак? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва Барокотуҳ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бундай гап йўқ. Сиз айтиб ўтганга ўхшаш ҳолатларда мусулмон жинлар аралашган бўлади. Бундай одамлар, эътиқодини мустаҳкам қилиб, ибодатда собитқадам бўлишлари лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat