Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Заифми ёки саҳиҳ?

18:25 / 29.04.2016 | Husniddin | 1331

Ассалому алайкум! Устозлар, икки ҳадиснинг ҳукмини билмоқчи эдим.
1. Халқ ичида «Ватанни севмоқ иймондандир» ва «Жаннат оналар оёғи остидадир» жумлалари ҳадис деб юритилади. Ушбу ҳадис саҳиҳми?
2. Шундай мазмунда ҳадис эшитгандим: Умар розияллоҳу анҳу хутба қилаётганда тўсатдан бир йиғлар, бир кулар эканлар. Буни сабабини сўрашганда, «Йиғлашимга сабаб исломдан аввал қиз фарзандларимизни тириклай кўмар эдик, кулишимга сабаб ўзимизга ўзимиз турли егуликлардан илоҳ ясаб олиб сиғинардик ва қорнимиз очиб қолса ўша илоҳимизни еб қўярдик» деган эканлар. Бир мақолада ўқиб қолдим, бу ҳадис тўқима, чунки Умар розияллоҳу анҳу исломгача ҳам заковатли ва солиҳ инсон бўлганлар. У киши бундай қилмаган ва бу ҳадисни беш ҳадис олимлари ўз асарида келтирмаган, дейилган. Ҳақиқатан, бу тўқима ҳадисми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ватанни севиш, уни ардоқлаш, тараққиёти учун хисса қўшиш бу ҳар бир мўминнинг вазифасидир. Бунга шак-шубҳа йўқ. Аммо илм омонат, унга хиёнат қилишнинг гуноҳи улкандир. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Саҳиҳ”ларида қуйидагиларни келтирадилар: 38-БОБ. НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА НИСБАТАН ЁЛҒОН ТЎҚИГАН КИШИНИНГ ГУНОҲИ ҲАҚИДА  حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ الْجَعْدِ قَالَ: أَخْبَرَنَا شُعْبَةُ قَالَ: أَخْبَرَنِي مَنْصُورٌ قَالَ: سَمِعْتُ رِبْعِيَّ بْنَ حِرَاشٍ يَقُولُ: سَمِعْتُ عَلِيًّا يَقُولُ: قَالَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم: «لَا تَكْذِبُوا عَلَيَّ، فَإِنَّهُ مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ فَلْيَلِجِ النَّارَ». تحفة: 10087 Алий розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга ёлғон тўқиманглар. Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахга кираверсин!» дедилар».  حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ جَامِعِ بْنِ شَدَّادٍ، عَنْ عَامِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ الزُّبَيْرِ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قُلْتُ لِلزُّبَيْرِ: إِنِّي لَا أَسْمَعُكَ تُحَدِّثُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صلي الله عليه وسلم كَمَا يُحَدِّثُ فُلَانٌ وَفُلَانٌ. قَالَ: أَمَا إِنِّي لَمْ أُفَارِقْهُ وَلَكِنْ سَمِعْتُهُ يَقُولُ: «مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». تحفة: 3623 Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр отасидан ривоят қилади: «Мен Зубайр розияллоҳу анҳуга: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фалончи ва фалончилар ҳадис айтгани каби ҳадис айтганингизни ҳеч эшитмайман-а?» дедим. У: «Мен у зотдан сира ажралмаганман, бироқ у зотнинг «Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин!» деганларини ҳам эшитганман», деди». حَدَّثَنَا أَبُو مَعْمَرٍ قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَارِثِ، عَنْ عَبْدِ الْعَزِيزِ: قَالَ أَنَسٌ: إِنَّهُ لَيَمْنَعُنِي أَنْ أُحَدِّثَكُمْ حَدِيثًا كَثِيرًا، أَنَّ النَّبِيَّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ تَعَمَّدَ عَلَيَّ كَذِبًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». تحفة: 1045 Анас розияллоҳу анҳу айтади: «Мени сизларга кўп ҳадис айтишдан фақатгина Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», деганлари тўсади», деди». حَدَّثَنَا مَكِّيُّ بْنُ إِبْرَاهِيمَ قَالَ: حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ أَبِي عُبَيْدٍ، عَنْ سَلَمَةَ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ  صلي الله عليه وسلم يَقُولُ: «مَنْ يَقُلْ عَلَيَّ مَا لَمْ أَقُلْ فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». تحفة: 4548 Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким мен айтмаган нарсани мени айтди деса, дўзахдан жойини олаверсин», деганларини эшитганман». حَدَّثَنَا مُوسَى قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ، عَنْ أَبِي حَصِينٍ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: «تَسَمَّوْا بِاسْمِي وَلَا تَكْتَنُوا بِكُنْيَتِي، وَمَنْ رَآنِي فِي الْمَنَامِ فَقَدْ رَآنِي، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لَا يَتَمَثَّلُ فِي صُورَتِي، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». أطرافه: 3539، 6188، 6197، 6993 - تحفة: 12852 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Исмим билан номланаверинг, куням билан куняланманг.* Ким мени тушида кўрса, аниқ мени кўрибди, чунки шайтон менинг қиёфамга кира олмайди. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин!» дедилар». * Куня – кишининг ўз фарзандига нисбат берилган ҳолда олган номи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари Абул Қосим (Қосимнинг отаси) бўлган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Бу гап ҳикматли сўз эканлиги аниқ, лекин бирор бир ҳадис китобларида келган эмас. Бу гапни айтишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Лекин буни “ҳадис” деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатини беришдан эҳтиёт бўлиш керак. 2-«Жаннат оналар оёғи остидадир» лафзи билан келган ҳадис заифдир. Аммо бу маънога далолат қилувчи кўплаб ҳадислар бор. عن معاوية بن جاهمة ، عن أبيه ، قال : أتيت رسول الله - صلى الله عليه وسلم - أستشيره في الجهاد فقال النبي - صلى الله عليه وسلم - : ألك ولدان ؟ قلت : نعم . قال : الزمهما فإن الجنة تحت أرجلهما قال الحاكم : صحيح الإسناد Муовия ибн Жоҳима отасидан ривоят қилади: отаси: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига жиҳод ҳақида маслаҳат сўрагани келдим. Шунда у зот: “Ота-онанг борми” дедилар. Мен “Ҳа” дедим. У зот “Иккисидан ажралма. Чунки жаннат уларнинг оёқлари остидадир” дедилар – деган. Ибн Ҳиббон “Бу ҳадиснинг санади саҳиҳ” деганлар. Заковат, ақл-фаросатнинг ўта зиёдалиги бошқа, ҳидоят бошқа нарсадир. Бирининг борлиги бошқасини ҳам борлигини тақазо қилмайди. Ҳозирги тараққиёт топган даврда милионлаб ақл-заковат ва милиардлаб инсонларда топилмайдиган истеъдод эгалари бор. Шундай бўлсада уларни қанчалари каламушларга ва яна қанчалари ҳайкалларга, ҳаттоки инсоннинг жинсий аъзоларига сиғинишаётганини яна баъзилари эса ўшандай ақл-заковатли бўла туриб, Аллоҳнинг борлигини инкор қилаётганини кўраяпмиз. Анар Умар розияллоҳу анҳу ҳақларидаги ривоят бор бўлган тақдирда ҳам бу у кишининг шаънини пастга урувчи нарса эмасдир. Балки Аллоҳнинг ҳидояти қанчалар буюк, ботқоқдаги инсонни қанчалар юксакларга кўтариши мумкинлигини далилидир. Бу каби иш айнан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан содир бўлмаган бўлиши мумкин, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳоба бўлишдек шарафга муяссар бўлган одамлардан содир бўлган. Буни ажабланарли жойи йўқ. Бу ерда эътиборни Аллоҳнинг ҳидояти қанчалик буюк эканлигига қаратиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat