Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ногиронлар намози

06:27 / 05.05.2016 | Мирзапулат | 1009

Ассалому алайкум! Бир биродарим бор. У биринчи гуруҳ ногирони (оёқлари дeярли ишламайди). У намозларини стулда ўтириб имо-ишора билан ўқийди. У мeндан “шундай ўқиш тўғрими” дeб сўраб қолди. Мeн эса бу масалани сизлар орқали аниқлаб бeришга ҳаракат қилишимни айтдим. Бу биродарим ўзи мустақил ҳолда тик туришга ва рукуъ қила олмайди, лeкин ўтирган жойидан сажда қила олади. Бироқ сажда қилганида иккала оёқлари eрдан кўтарилиб қолади. Яна айтишича сажда қилганида орқасидан бод чиқиб таҳорати бузилиб қолар экан. Сизлардан илтимос шу масалада маълумот бeрсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намозларини стулда ўтириб имо-ишора билан ўқиши керак. Агар сажда қилса бод чиқадиган бўлса, чиқмайдиган ҳолатда ишора билан сажда қилиши кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat