Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки намозни бир ният билан ўқиш

19:58 / 07.12.2022 | Abdul Azim | 500

Ассалому алайкум! Фарзларга тобе равотиб суннатларга доимий равишда бошқа нафл намозларни қўшиб ният қилиб ўқиса бўладими? Шунда иккита намоз савоби ҳосил бўладими? Масалан, истихора, тавба, ҳожат намозлари каби?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Равотиб суннатлар билан истихора намози ёки ҳожат намозининг ниятини жамлаб бир намоз билан адо қилиб бўлмайди. Ҳадиси шарифларда уларнинг барчаси алоҳида мақсад қилиб ўқилиши лозимлигига ишора қилинган. Ибн Нужаймнинг ал-Ашбаҳ ванназоир ва унинг шарҳларидаги хулоса шундай. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat