Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Холдан кечиш мумкинми?

00:00 / 19.02.2007 | eski savollar | 1022
Ассалому Алайкум Ва Раҳматиллоҳу ва Баракотуҳ.Ҳазрат мен сизга Дунё саодатини тилаб, бир савол билан мурожаат килмокчи эдим.Юздаги, умуман инсон танасидага туғма, бўртиб чиқган холни операция қилиб олиб ташлаши мумкинми?Кўпчилик мумкин эмас дейди.Бу хусусида Муқаддас Динимизда нима дейилади?Ва яна бир нарса, агар олдирмоқки бўлсанг, эҳсон ёки қурбонлик қилишинг керак деган ирим-сиримлар бор. Сиз бунга нима дейсиз?Жавобингиз учун рахмат. Оллоҳ Барчамизни ЎЗ паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Худди шунга ўхшаш саволга уч кун олдин жавоб берган эдим. Аммо сизлар савол беришдан олдин саҳифага бир назар солиб, тайёр турган жавобни ўқиб олишга эринасизлар. Натижада бизни қийин аҳволга соласизлар. Биз ўтган нарсани сизларга излаб топиб беришимиз керак бўлади. Ўзиниг ўйлаб кўринг. Ушбу саволга жавоб ёзаётган пайтимда яна ўн беш бет савол мени кутиб турибди. Бу саволларга жавоб бериш менинг қиладиган ишларимнинг 5-6 фойизини ташкил қилади. Бизга ҳам бир оз раҳм қилинглар.Ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий уламоларнинг кўплари инсон билан бирга туғилган ортиқлар одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга нуқсон ҳисобланади ва уларни олиб ташлаш нуқсонни йўқотиш ва жамолни зиёда қилишга хизмат қилади, деганлар.Ундай ортиқларни кесиб ташлашга қуйидагишартлар ила рухсат берилган:1. Ортиқ одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга зиёда бўлиши керак.2. Ортиқ моддий ёки маънавий зарарга олиб борадиган бўлиши керак.3. Отиқнинг эгаси ёки унинг валиюл амри рухсат бериши керак.4. Ортиқнинг кесиш бирор аъзонинг талофати ёки заифлашишига олиб бормаслиги керак.Кувайтда чоп этилган «Баъзи тиббий ишларга нисбатан Исломий кўзқараш» китоби. 512-513-бетлар. Бунинг учун алоҳида марсим қилиш йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat