Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Динга мажбур қилиш йўқ» оятининг изоҳлаб берсангиз

00:00 / 19.02.2007 | eski savollar | 725
Ассалому алайкум муҳтарам шайх жаноблари! Барча самимий тилакларни сизга йўллаб саволимни бошласам:1) Синовдан ўтган,иложи бўлса ўзингизни синовингиздан ўтган хотирани суралар ёки оятлар ёрдамида мустаҳкамлаш йўллари ҳақида биз толиби илмларга билдирсангиз? Масалан, Раҳматуллоҳ қори жаноблари ўзлари синовдан ўтказган шу мавзуга алоқадор амал ҳақида айтиб бергандилар. Унда айтишларича маълум бир сура оятларни тоза оқ қоғозга (янглишмасам) сиёҳли ручкада ёзиб, сўнг барча ёзилган қоғоздаги сура ва оятларни сув билан чайиб сувини ичилса, хотирани жудаям тиниқ қилармуш. Бу ёзганларим эшитганимдан эсимда қолгани, аниғи қанақа эслолмаяпман. Умуман шу ҳақида фикрингизни билдирсангиз?2) Эшитишимча шунақа оятлар ёки дуолар бор эканки (китоблар ҳам) улардан фойдаланиб, бир вақтни ўзида ер шарининг исталган жойида бўлиб қолиш мумкин экан. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Агар ҳақиқат бўлса уни қўллаш сеҳрга доир иш эмасми ? Умуман кимлар қўллай олади?3) «ЛА ИКРОҲА ФИД ДИЙН»-динда зўрлаш(мажбурлаш) йўқ-маъносини аниқлаштириб берсангиз?4) Алҳамдулиллаҳ мусулмонман. Аллоҳ буюрган 5 фарзнинг оҳирги иккитасидан бошқасига(ҳозирча) ёшлигимдан амал қилиб келаман. Араб тилини ҳам маълум даражада биламан. Тажвийдни, Қуръон ўқишни ҳам биламан. Бунинг учун Аллоҳга шукр дейман. Лекин олдинлари ичимдаги хохиш билан, кўзимда ёш билан Қуръон ўқирдим. Ҳозир намозларимни вақтида ўқисам ҳам, Қуръон ўқишга ёки ўқиганларимга амал қилишга сустлик бор. Ичимдаги хохиш олдингидагидек эмас. Хуллас ичимдан хохиш келмагунча Қуръонни ўзимни мажбурлаб қўлимга олиш ва ўқиш борган сари қийин бўлиб кетяпти. Ўша хохиш келишини кутиб ўзимни мажбурламаяпман. Илтимос ибодатларизда мени ҳаққимга ҳам дуо қилсангиз! Шоядки, бир нарса сабаб бўлиб, асл холатимга қайтсам. Аллоҳ рози бўлсин. Олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Зеҳинни ўткир қилиш учун синовдан ўтган тажриба тақво қилишдир.2. Бу каби гапларнинг барчаси асоссиз.3. «Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлади. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир ».Ақийда, иймон масаласи инсон қалбига боғлиқ жуда ҳам нозик бир масаладир. Бу нарсани мажбур этиб, куч билан сингдириб бўлмайди. Балки ҳар бир инсон баён қилинган нарсаларга тушуниб иймон келтиргандагина мақсад ҳосил бўлади. Исломда ушбу қоидага қаттиқ риоя қилинади. Аллоҳ таоло Ўзи:«Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради», деб қўйган. Яъни, Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръони Каримни тушириб, Исломни жорий қилгандан сўнг тўғри йўл нотўғрисидан, ҳақ ботилдан ажради. Ҳамма нарса ўз ўрнини топди. Шундай бўлгандан кейин «Динга мажбур қилиш йўқ». Ҳар кимга Аллоҳ ақл берган, ўзига керак йўлни танлаб олсин.Ушбу қоидага амал қилиниб, тарихда одамларни, бошқалар каби, Исломга мажбур қилиб киритиш бўлмаганидан, балки барча халқлар ўз ихтиёри, ишончи ва ақидаси ила Исломни қабул қилганидан, бу дин қаерга борса, ўша ерда ўрнашиб қолди. Мажбурий йўл билан тарқатишга уринилган ақида ва мафкуралар эса, бақосиз бўлди. Энг яқин мисол–коммунистик мафкура. Бу балони кишиларга тарқатиш учун бўлган ҳаракатдек кучли ва бардавом ҳаракат бўлмаган бўлса керак. Лекин озгина муддатдан сўнг коммунист раҳбарларнинг ўзи бу нарсани бошқалардан кўпроқ танқид қиладиган бўлиб қолишди.«Динга мажбур қилиш йўқ» жумласига тегишли кўп тарқалган тушунмовчилик ҳам бор. Ўзини мусулмон санаб юрган баъзи кишиларга мусулмонлик вазифасини бажариш зарурлиги эслатилса, дарҳол: «Динга мажбур қилиш йўқ», дейди. Бу-далилдан нотўғри фойдаланишдир. Рост, сен яҳудий ёки насроний бўлсанг, сени Исломга мажбур қилиш йўқ. Лекин сен мусулмонлик даъвосини қилиб турсанг-у, ўз мусулмонлик вазифангни бажармасанг, бўлмайди. Мусулмонлик вазифасини бажармаган шахсга нисбатан жазо чоралари кўрилади. Мисол учун, намозни олайлик. Уни инкор қилган одам кофир бўлади. Диндан қайтганнинг жазоси ўлим. Намознинг фарзлигини тан олиб, дангасалигидан ўқимаётган одам, олдин огоҳлантирилади, сўнг қамалади ва охири ўлимга ҳукм қилинишгача етиб боради. Демак, бу оятни динга олиб киришга мажбур қилиш йўқ, деб тушунмоқ керак. Бу эса инсоннинг ҳурмати, унинг ҳуқуқларининг ҳимоясидир.«Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради».Ҳақдан мурод–иймон, ботилдан мурод–куфрдир.Сўнгра оятда иймоннинг ҳақиқати яна ҳам равшанроқ баён қилинади:«Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлади».Тоғут, «туғён»дан олинган бўлиб, Аллоҳ чизган чизиқдан чиқишга айтилади. Аллоҳнинг йўлидан бошқа йўлни, «тоғут», дейилади. Тоғутнинг каттаси шайтондир. Дунёда куфр келтириш лозим нарса–тоғутдир. Иймон келтириш лозим эса–Аллоҳдир. Шунинг учун тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтириб, узилмайдиган мустаҳкам тутқични тутишга ҳаракат қилмоқ лозим.«Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир».У зот тиллар нимани нутқ қилса, ҳаммасини эшитади. У зот дилдан нима ўтса, ҳаммасини билади.4. Аллоҳ таоло барча мўмин-муссулмон бандаларига, жумладан сиз билан менга ҳам ихлос билан ибодат қилишни, ибодат ҳаловатини таришни насиб этсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat