Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ёдлашми ёки уни ўқиш?

18:41 / 10.05.2016 | ilmiddin | 1150

Ассалому алайкум! Азиз биродарлар, «Қуръони Каримнинг машҳур суралари фазилати» китобининг жилдида «Қуръони Карим қироатлари одоблари» тўғрисида бир қатор эслатмалар келтирилган. Шу эслатмаларнинг 7-пунктида «Ёддан ўқигандан кўра Қуръонга қараб ўқишнинг савоби кўпроқдир. Зеро, қироат бир ибодат бўлса, Қуръонга назар қилиш ҳам бир ибодат ҳисобланади» деб ёзилган экан. Қуръонга иймони кучли инсонлар ҳам ёдлаб, ҳам ўқиб қироат қилишлари мумкин, лекин мендек иймони заифлар бу ёзувларга ишониб, Қуръондан суралар ёд олишга бўлган иштиёқига дарз кетмайдими? Юқорида келтирилган сўзлар қанчалик тўғри? Ёки у сўзларни тушуниб етишга мени ақлим ноқислик қилдимикан. Жавобингиз учун миннатдорман.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ сизга муборак қилсин ва ҳиммат берсин. Кўнглингиз хоҳлаганидек ўқинг. Шавқ билан қилинган ибодатнинг савоби кўпдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat