Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жин сураси хакида

00:00 / 25.11.2011 | eski savollar | 10738
Хурматли кори ака сиздан илтимос,бир саволимга жавоб берсангиз,Жин сурасини,куп укирдим,канча куп укисам узимни анча енгил хискиламан,манга аетшганки,ким жинсурасини хато укиса касал булиб колади жинларни безовда килиб деишган,бугани икки аёл ва бир эркак,эркак киши мукаммал кори ,хатимга утадилар,ман сураганимда жинсурасини нотогри укиса жин тегиб касал булиб колади ,кегин укишига 25 маротаба жин сурасини укиб дам солишкерак дегандилар,шу гап канчалар рост,Ман жин сурасини окиганда жуда секин укиман хато килиб куймай деб,шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз илтимос кори акаю.Жавобингиз учун олдиндан рахмат,килаётган ишларингизни оллох узи мукофатласин ОМИН!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Аллоҳ таоло Қуръонни инсоният учун ҳидоят ва раҳмат этиб нозил қилган. Қуръони Каримнинг ҳар бир сураси, ҳар бир ояти, ҳар бир калимаси, ҳамма ҳаммаси шифодир, раҳматдир, нурдир, ҳидоятдир, инсон зоти учун чексиз манфаатдир. Уни ўқиган киши фақат фойда топади, яхшилик топади. Қуръоннинг бирор сурасида, хусусан, "Жин" сурасида ўзгача бир ғайритабиий нарса, маълум бир шумланадиган ҳолат йўқ. Шу билан бирга, нафақат Жин сурасини, балки Қуръоннинг барча сурасини қасддан хато ўқиш гуноҳ ҳисобланади. Бу маънода бирор сурани бошқасидан фарқлаш мумкин эмас. Қуръонни секин ё тез ўқиш ҳар кимнинг малакасига боғлиқ. Муҳими, Қуръонни тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиш лозим.Сизга маслаҳатим, бунга ўхшаш масалалрда Қуръон ва ҳадисга асосланмаган гапларга эътибор берманг. Шу билан бирга, савол берганда жумлаларни тушунарлироқ ёзишга ҳаракат қилсангиз, кўпчиликка осон бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat