Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хаётий мавзу

00:00 / 13.08.2012 | eski savollar | 984
Ассалому алайкум Шайх хазратлари Мен сизга хаётидан норози кишилар хакида сузлаб бермокчиман.Мен купинча одамларни кузатаман мени энг тажжублантирадигани куплари уз хаётидан умуман норози мен уларга савол бераман "Уз хаётингиздан мамнунмисиз" деб баъзилар Ха деб жавоб беришади баъзлар эса Йук. Купинча уйланиб Ха хаётимдан мамнунман дейишади аммо, бу ундай эмасХа - деб жавоб берадиганлари узига тук нормал хаёт кечирувчиларда купрок.Йук - деб жавоб берувчилар эса хаётда кийинчиликда куп дуч келганлардир.Россияда ишлаб келаётган бир киши билан танишиб колдим ва мен унга шу саволни бердим. У булса шу хам хаётми, бир умр мехнат киласан узга юртларда оилангдан, кариндошларингдан узокда дарбадар каби кезиб юрасан "Шу хаётдан мамнун булайми" деди. Уйлаб колдим нахотки шунчалик уз хаётидан норози булган кишилар сони кундан кунга купаяпти (бу рухий холатда сикилишлар ва бошка муаммоларда деб уйлайман) бу эса охири уз жонига касд килишларга хам олиб келган пайтлар булган .Шайх хазратлари сиздан илтимос бир маслахат беринг бундан инсонларга кандай таскин бериш мумкин бундай огир (рухий холатдан) кутилиш чоралари хакида маслахат беринг..Агар буларни укиб кайфиятингиз бузилган булса узр сурайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай ҳолатлар мусулмончиликни ўрганмаслик ва унга амал қилмаслик оқибатида чиқади. Диндор одамларда бу ҳолат йўқ ва бўлиши мумкин ҳам эмас. бу ҳолатдан қутилиш учун динимиз таълмотларини ўрганиш, эътиқод қилиш ва амалда татбиқ қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat