Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ғусл

00:00 / 18.12.2009 | eski savollar | 817
Ассаламу а'лекум! Устоз! Мен шу сайтда о'қиб қолдим ва жавобингизни ҳам о'қидим. Гусл пайтида авратни ёпиш то'г'рисида, агар инсон о'зи қилаётган вақтида ҳам шартми, ёки фқат аёли блан қилинаётгандами? чунки бу ҳақида энди о'қидим, ко'п дастурларда уни қандай қилиниши ёзилган бу ҳақида шу ерда о'қидим. Жавобингиз учун раҳмат ! Аллоҳ рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Одоб юзасидан яхши бўлади.Баҳз ибн Ҳакийм отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, авратларимиздан қайси бирини тўсайлик, қайси бирини қўяйлик?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Авратингни хотининг ва чўрингдан бошқадан муҳофаза қил», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар одам бир қавмнинг ичида бўлса-чи?» дедим. У зот: «Агар уни бирор киши зинҳор кўрмаслигига қодир бўлсанг, зинҳор кўрмасин», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бирортамиз ўзи холи бўлганда-чи?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлардан кўра, Аллоҳдан ҳаё қилинмоғи ҳақлироқдир», дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Бухорий баҳзисини ривоят қилган.Бу ҳадисда Муовия ибн Ҳайдата розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраган бир неча масалалар ва уларга берилган жавоблар келтирилмоқда: «Эй Аллоҳнинг Расули, авратларимиздан қайси бирини тўсайлик, қайси бирини қўяйлик?»«Авратингни хотининг ва чўрингдан бошқадан муҳофаза қил».Демак, эркак киши тиззаси билан киндиги орасидаги аҳзоларини ўз хотини ва чўрисидан бекитмаса ҳам бўлар экан. Аммо бошқалардан тўсмоғи вожибдир.«Эй Аллоҳнинг Расули, агар одам бир қавмнинг ичида бўлса-чи?» Унда нима қилади? Баҳзи вақтларда беихтиёр баҳзи жойлар кўриниб қолиши мумкин-ку?«Агар уни бирор киши зинҳор кўрмаслигига қодир бўлсанг, зинҳор кўрмасин».Яҳни, кўпчиликнинг ичида, ноқулай ҳолатда бўлсанг ҳам авратингни бировга зинҳор кўрсатмасликка ҳаракат қил.«Эй Аллоҳнинг Расули, бирортамиз ўзи холи бўлганда-чи?»«Одамлардан кўра, Аллоҳдан ҳаё қилинмоғи ҳақлироқдир».Яҳни, авратни тўсиш масаласида одамлардан кўра кўпроқ Аллоҳдан ҳаё қилмоқ зарур. Шунга биноан, холи одам ўзини тўсмай ғусл қилганидан кўра, авратини тўсиб, ғусл қилгани афзал, дейилган. Имом Бухорий «Ўзи ёлғиз, холи жойда ялан¬ғоч ғусл қилган ва тўсиниб ғусл қилган одам. Тўсмоқлик афзаллиги ҳақида боб» номли боб очганлар.Бошқа ҳадисларда, хусусан, Мусо ва Айюб алайҳиссаломларнинг яланғоч ҳолда ғусл қилганларини васф қилувчи ҳадисларни далил қилиб, барча фақиҳлар ғусл вақтида холи бўлган одам авратини тўсиши мустаҳабдир, деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat