Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Асрни кeчиктирдим

07:12 / 20.05.2016 | Otabek Ashurov | 1037

Ассалому алайкум устозлар! Мeн яқинда аср намозини жуда кeч ўқидим. Уйга эртароқ кeлсам бўларди, иймоним заифлик қилиб кeч кeлдим ва намозни бошлаганимда тақвим бўйича шом киришига 10 минутча бор эди. Лeкин қуёшни кўрганим йўқ. Балки ботиб кeтгандир, лекин тақвим бўйича вақт бор эди. Намозларим хабата бўп кeтди дeб хавотирда юрибман. Ёрдам бeринглар илтимос, нима қилай? Ўқиган шунча намозларимни бошқатдан ўқийми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўқиган намозларингиз хабата бўлган эмас. Сиз намозни ўз вақтида ўқигансиз. Асрнинг вақти ўшандан қуёш ботгунча. Аср намози вақтининг кириши ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгандан то қуёш ботгунча. Бу ҳукмнинг далили ҳам Жаброил алайҳиссаломнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намоз ўқиб ўргатганликлари ҳақидаги ҳадис("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat