Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайҳ Ҳазратларининг намозлари

22:32 / 16.08.2016 | TOXIROV RIZOMUHAMMAD ABDUKARIM Toxirov Diyor | 2658

Ассалому алайкум! Устозлар биз билмсиз овомларга билмаганларимизни билдирганларингиз учун Аллоҳ жамолини кўришликка сабаб бўлсин. Сиз азиз устозларимизга бир савол билан мурожаат этсам. Бизлар устозларга эргашишга муҳтожмиз, шундай экан саволимни берсам. Устозимиз шайх Муҳаммад Соддиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг намози қандай эди? Яъни ишораи саббоба қилармидилар ва қандай қилар эдилар? Жавоб учун раҳмат. Сизларни Аллоҳ яхшиликлар билан сийласин, ўтганларга Аллоҳ раҳм қилсин. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўзлари "Кифоя" китобида айтиб ўтганларидек ўқир эдилар. عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ كَانَ النَّبِيُّ الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا جَلَسَ فِي الصَّلَاةِ وَضَعَ كَفَّهُ الْيُمْنَى عَلَى فَخِذِهِ الْيُمْنَى وَقَبَضَ أَصَابِعَهُ كُلَّهَا، وَأَشَارَ بِإِصْبَعِهِ الَّتِي تَلِي الْإِبْهَامَ، وَوَضَعَ كَفَّهُ الْيُسْرَى عَلَى فَخِذِهِ الْيُسْرَى رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозда ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонларига қўяр, бармоқларини тугиб, бош бармоқ ёнидаги бармоқлари билан ишора қилар эдилар. Чап кафтларини чап сонларига қўяр эдилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Ушбу ҳадиси шарифда ташаҳҳудда ўтириш ва унда қилинадиган ишлар ҳақида сўз кетмоқда. Ташаҳҳудда ўтирганда ўнг кафтни ўнг сонга, чап кафтни чап сонга қўйиб ўтириш. Бармоқларни қиблага қаратиб ўтириш. Ўнг қўл бармоқларини тугиб, бош бармоқ ёнидаги кўрсаткич бармоқ ила ишора қилиш. Ўша бармоқни араб тилида «саббоба» дейилади. Шунинг учун ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади. «Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа», деганда «Лаа илааҳа»ни айтаётганда кўрсаткич бармоқни юқорига кўтариш ва «иллаллоҳу»ни айтганда тушириш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқларни йиғиб олинади. Баъзилар ушбу ривоятдаги «бармоқларини тугиб»ни ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун аввалдан қўлларини муштга ўхшатиб ўтиришади ва «Лаа илааҳа»га келганда кўрсатгич бармоқларини юқорига кўтаришади. Бармоқларни тугмасдан, уларни оддий ҳолатда қиблага қаратиб, учларини тиззага етказиб ўтириш кўпроқ маъқул бўлган. «Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба»нинг маъноси – «сўкиш ишораси» бўлади. Ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу»нинг «Лаа илааҳа»сида кўрсаткич бармоқни кўтариш шайтонни сўкиш бўлади. «Ишораи саббоба»ни қилиб, бармоқни тушириш шайтонни темир қамчи билан уришдек гап, дейилади. Ишорани қилгандан сўнг намоз тамом бўлгунча ўша бармоққа қараб турилади. Ишораи саббоба пайтида тугилган бармоқлар намознинг охиригача ҳам ёзиб юборилмайди. Баъзи уламоларимиз бу ишорани қилмасликни айтганлар. Аммо Ибн Ҳумом ва Али Қорий каби уламоларимиз: «Буни қилмаслик ривоят ва дироятга хилоф бўлади», деганлар. Биз эса устози ўргатганлар қилсин, ўргатмаганлар қилмасин, аммо ихтилоф бўлмасин, деймиз. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat