Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос масаласи

07:17 / 20.05.2016 | Абдусами | 923

Ассалому алайкум! Бир аёлнинг номидан савол. Онамни оналарида уйлари бўлган. Онам бир фарзанд бўлганлар, онамга ачам уйни берганлар. Онамдан олдинги эрларидан бир ўғиллари бор, биз икки қиз бир ўғил. Ота-онам дунёдан ўтганларидан сўнг,  икки акам орасида келишмовчилик чиқиб, уйни сотиб, пулни иккига бўлишган. Шу пулга икковлари қишлоқдан уй олишган. Биз сағир бўлганмиз, у уй қонуний сотилмай ҳали ҳам тўрталамизнинг мулкимиз. Шу уйда дада бошқа акамни ва дада бир акамни, биз икки қизларнинг қанчадан ҳаққимиз бор? Энди акаларимиз “Мен сизларни боққанман қўл қўйиб беринглар” деяптилар. Илтимос маслаҳат беринглар. Биз икки қиз турмушга чиққанмиз. Раҳмат олдиндан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Дада ва онангиз қачон вафот топган ва ҳар бирлари вафот топганларида кимлар меросхўр бўлган? Вафот топувчиларнинг ота ва оналари бўлганми? Улар вафот топганларида фарзандлар неча ёш бўлган?. Ачангиз онангизга уйни берганларида тўлиқ бўшатиб берганми? Қуйидаги маълумотлар билан ҳам танишиб чиқиб, шулар ҳақида тўлиқ маълумот беринг. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/meros/653-meros-ta-simoti-allo-ning-a-i    

Топ рейтинг www.uz Openstat