Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қишлоқ шароитидаги ҳолатлар.

00:00 / 09.07.2009 | eski savollar | 1148
Ассаломму Алайкум Ҳазрат Қишлоқ томонларда пашша ко'п. Биламизки пашшанинг қонмаган жойи ёқ. Нажосатми, Ҳалол овқатми, нонми ҳамма жойни ифлос қилади. Чойга отирдик дегунча дастурхондаги бор ё'қ нарсага қо'ниб чиқади. О'ша дастурҳондаги ноннинг ва бошқа нарсаларнинг ҳукми қандай бо'лади, нима қилсак бо'лади? Қишлоқ жойларида меҳмонга чиққанда намозга то'г'ри келадиган ҳалол кийим кийиб чиқамиз. Қишлоқ жойларининг ҳожатҳоналари қандай бо'лиши ҳаммага малум. Ҳаммасидан ёмони жуда пашша ко'п бо'лади. Намоз кийимимизни эҳтиётлаб кирамиз, барибир пашшалар нажосатдан устингизга қо'нади. Бунинг устига ог'илҳоналар ҳожатхонага яқин бо'лади. Бу пашшалардан қутилишнинг ҳечам иложи ё'қ. Пашша нажосатдан ҳалол кийимга қо'нса кийимнинг ҳикми қандай бо'лади, нима қилишни маслаҳат берасиз? Қишлоқда деярли ҳамма товуқларини эркин қойишади. Товуқлар нажосат ковлашга о'ч, нажосатни ковлаб ичидан қуртларини топиб ейишади. Туфласангиз туфуригингизни ҳам еб қойишади. Бу товуқларнинг туққан тухумларининг ҳукми қандай бо'лади? Илтимос ҳазрат бу мавзуларда кенг малумотлар берсангиз. Шунга қараб иш тутсак. Тог'ри ё'лни сиздан излаймиз бизни то'г'ри тушунинг. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Оллоҳ умрингизни илмингизни зиёда қилгай

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Қассобга теккан қон ҳам афв қилинади. Нажосатга теккан пашанинг асари ҳам, эшак ва сигирнинг тезаги ҳам. Кўчада сачрайдиган лой ҳам, агар нажосат аниқ бўлмаса, афв қилинади. 2. Мазкур товуқларнинг тухуми тоза бўлади. Ҳайвон нопок нарсани егани билан нопокка айланиб қолмайди. Мазкур товуқларни сўйганда, аввал уч кун боғлаб, нажосатга яқинлаштирмай туриб сўйилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat