Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саодат асри

05:44 / 27.05.2016 | otabek | 2879

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота-оналари ва бобосинин охиратлари қандай бўлиши ҳақида аниқ маълумот борми? Саволимни “Саодат асри қиссалари” (мобил китобида) шу инсонлар ҳаётини ўқиб таъсирланиб ёздим. Пайғамбаримиз яшаган даврни тўлиқроқ ёритувчи китоб бизда сотувда борми? Номи қандай.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизга “Ҳадис ва Ҳаёт” китобининг “Оламларга раҳмат пайғамбар” 19-жузини ўқишни тавсия қиламиз. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 134-оятида марҳамат қилади.

 تِلْكَ أُمَّةٌ قَدْ خَلَتْ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَلَكُم مَّا كَسَبْتُمْ وَلاَ تُسْأَلُونَ عَمَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ 

Булар ўтиб кетган умматдирлар. Уларга ўзлари касб қилганлари бўлур, сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўлур. Уларнинг қилган амалларидан сўралмассиз. 

Яъни «Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва уларга эргашганлар бир уммат эдилар. Умрларини яшаб, ўтиб кетдилар. Тирикликларида нима амал қилган бўлсалар, уларга ўша амаллари ҳисоб қилинади. Яхши амаллар бўлса, мукофотини, ёмон амаллар бўлса, жазосини оладилар. Худди шунингдек, сизларга ҳам ўзингиз қилган амалларга қараб мукофот ёки жазо берилади. Улар қилган ишлардан сизлар сўралмайсизлар, ўзлари жавоб берадилар. Шунинг учун бекорга тортишиб юрмай, вақтни ғанимат билиб, яхши амалли мўмин-мусулмонлар сафида бўлишга ҳаракат қилинглар».(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat