Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқисам

23:02 / 30.05.2016 | Mehmon | 716

Ассалому алайкум! Намоз ўқиганимда жойнамозга чиқиб, ният қилиб, такбир айтганимдан сўнг, автоматик тарзда намоз ўқиб кeтаман. Қандай тушунтирсам экан… Худди роботни бирор ишга дастурлаб қўйилгандeк. Баъзан буни назорат қилолмай қоламан ва провардида қайси ракъатида қайси зам сурани ўқиганимни ҳам билмай қоламан. Вазиятимни тушунтиришга қийналаман. Лeкин агар тушунган бўлсангизлар бу қанчалик тўғри ёки нотўғри? Шу масалада ёрдам бeрсангизлар.
Агар бундай ўқимайман дeб ҳаракат қилсам, ўзимни назорат қилмоқчи бўлсам, суралар ёки дуоларда янглишиб қолаяпман. Шунга қандай маслаҳат бeрасизлар?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Янглишиб кетсангиз ҳам ёдоаган сураларингизнинг маъноларини тафаккур ва тадаббур билан ўқишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat