Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турмушдан ажрашиш

23:03 / 30.05.2016 | нодира аскарова | 1791

Ассалому алайкум! Бир дугонам оиласидан фарзандсизлик туфайли ажрашган. Қонунан ажрашганига ҳам 2 йил бўлди. Эри бошқа бир аёлга уйланган бўлса ҳам дугонамга шаръий жавобини беришни хоҳламаяпти. Дугонам “гуноҳ бўлади” деб турмушга чиқа олмаяпти. Бундай вазиятда дугонам қандай йўл тутиши керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қозига мурожаат қилиш керак. Қози икки тарафни чақириб, эрни талоқ қўйишга мажбур қилади, агар эр бундан бош тортса, ўртасидаги никоҳни бекор қилади. Иддаси чиққач бошқа одамга турмушга чиқиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat