Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳарлик вақти

22:59 / 09.06.2016 | deleteduser | 1277

Ассалому алайкум! Шимолий қутбга яқинроқ жойдаман. Ҳозир бу ерда кунлар узун. Муаммо: қуёш ботгач қоронғу тун деярли бўлмаяпти. Яъни қуёшнинг шомдаги шафақи йўқолиб, қош қораймоқда ва кетидан тонг ёришишни бошлаб юбормоқда. Давлатнинг расмий диний идораси кўрсатган оғиз ёпиш вақти (тунги соат 01:50)да осмон анча ёришиб қолган бўляпти. Ўзим доим намоз вақтини билиш учун ишлатадиган телефон иловаси хуфтон вақти ва бомдод вақтини бир вақтда (соат 00:28) қилиб кўрсатади. Кузатилса, бу тунннинг энг қоронғулашган вақтлари экан. Бошқа намоз вақти манбаалари ҳам саҳарлик вақтини ҳар хил кўрсатаяпти. Аммо кўпчилиги кўрсатган вақтда осмон анча ёришиб кетган. Мен ўша 00:28 (энг қоронғу вақт)да оғзимни ёпиб олайми? Қандай йўл билан аниқлаб, қайси манбаага кўра иш тутайин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

00:28гача ёпиб олишингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat