Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш масаласида

04:30 / 15.06.2016 | anvar | 1011

Ассалому алайкум! Мeн ҳозирги  вақтда ишсизликдан қийналяпман. Намозларимни вақтида ўқиб олиш учун қулай иш топа олмаяпман.  Бир иш топдим, намозларимни ўқишга ҳам шароит бор экан. Бу иш маҳсулот агeнтлиги бўлиб, мeн озиқ овқат дўконларига ва вино-водкаларга ҳам кириб «қурт ва сырный палочка» маҳсулотларини тавсия қилиб буюртма оламан. Фирманинг асоси даромади ҳам вино-водкалардан экан. Улар кўпроқ маҳсулот ҳарид қилар экан. Шу ишда ишлашим жоизми? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида марҳамат қилади : Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. 3. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat