Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Унмаган пул

04:51 / 15.06.2016 | Abdulbosit | 858

Ассалому алайкум! Кириб келган рамазон муборак бўлсин. Мен автомашиналарни вариант қилиб, бўлиб бериш шарти билан бераман. Шуларни айримлари пулларини беролмай келишяпти. Бир йил ҳатто икки йилга ҳам чўзилиб кетаяпти, лекин булар бераман дийишяпти. Шу ҳозирда унмай келаётган пулларга закот бераманми? Берсам ҳам қай тарзда бераман? Илтимос шуни тушунтириб берсангизлар.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/zakot/380-zakotga-oid-savol-zhavoblar Савол: Бировга қарз берган киши берган қарзидан закот чиқарадими? Жавоб: Қарз берган одам берган қарзидан буткул умидини узган бўлса, ундан закот чиқармайди. Мабодо, кейинчалик умидини узган қарзи қайтиб келса, қўллига теккан йили учун закот чиқаради. Агар умидини узмаган бўлса, ундан закот чиқаради. Лекин, қўлига теккунича закотни кечиктириши мумкин. Қўлига теккач ўтган йиллари учун ҳам закот чиқаради. أَوْ عَلَى جَاحِدٍ عَلَيْهِ بَيِّنَةٌ وَعَنْ مُحَمَّدٍ لَا زَكَاةَ، وَهُوَ الصَّحِيحُ “Қарз олган киши инкор қилса, қарз бергувчида ҳужжат бўлса, Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ наздиларида бундай молдан закот вожиб бўлмайди. Шуниси саҳиҳ” (Раддул муҳтор). ومال الرحمتي الى هذا وقال بل في زماننا يقر المديون بالدين وبملائته ولا يقدر الدائن على تخليصه منه فهوا بمنزلة العدم وبه أفتى حكيم الأمة في امداد الفتوى “Раҳматий бун(закот бермаслик)га моил бўлиб: “Замонамизда қарздор қарзига иқрор бўлади, маблағига ҳам, маблағи борлигига ҳам. Лекин, ҳақдор ундан қарзини ундириб олишга қодир бўлмайди. Бас, у мол йўқнинг ҳукмидадир. Ҳакиймул умма Ашраф Али Таҳонавий “Имдодул фатаво” асарларида шундай фатво берганлар” (Фатвои Усмоний). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat