Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

00:00 / 24.07.2009 | eski savollar | 2882
Ассаламу алеикум wа роҳматуллоҳи wа барокатуҳҲурматли Шайҳ ҳазратлари, ҳалқимизга тиним билмай Исломий билим этказаётганлигиз учун Аллоҳ сизни мукофотласин, илмизи бунданда зиёда айласин!Ватандан узоқда булсакда сизни китобларизга алоҳида этибор бериб, мутоала қиламиз. Айниқса "Кифоя" ва "Руҳий Тарбия" китоблариз каминага жуда манзур булди. Ҳамиша сизи ҳаққизга дуодамиз.Бу саволни форум орқали юлласам тугри булармикин деб куп уйладим. Форумга турли инсон турли ният билан ташриф буйиришини ҳисобга олиб, яна саволим фитнага сабаб булмасмикин деган фикрни ҳам уйлаб курдим. Аммо сиз билан мулоқот қилишни бошқа юлини топа олмаганимдан шу эрда савол юллашни лозим деб топдим.Ҳозирда пайпоққа мас'ҳ тортиш масаласи г'арбда кенг тарқалганлиги ҳаммамизга аён. Малум бир мазҳабга амал қилмайдиганлар орасида бу амал куп такрорланилади. Яшаш эримга яқин эрдаги масжидда ҳам шу тоифа биродарлар фаолият курсатишмоқда. Масжидда жамоат билан намоз уқишлик суннати муаккада булганидан жамоатга имкон борича қушилиб тураман. Ҳанафий мазҳабига амал қиламан.Шу уринда машҳур уламорларимизнинг (жумладан сизнинг ҳам) пайпоққа [жавроб] мас'ҳ тортган инсоннинг ортидан иқтидо қилиб булмаслиги ҳақидаги фатwолари билан танишман. Айниқса Тақи Усмани ҳазратларининг бу ҳақида ёзган мақолалари жуда қул келди. Аммо бу масаланинг мани қийнайдиган тарафларини юқ эмас:1. Пайпоққа мас'ҳ тортса булади, дейдиганлар тоифасидаги имомга малум намозда, уша намоз учун таҳорат қилаётганда пайпоққа мас'ҳ тортганлигини курмаган булсам, иқтидо қилсам буладими? 2. Масжид имомини малум намозга таҳорат қилаётганида пайпоққа мас'ҳ тортганини курсам, шубҳасиз унга уша намозда иқтидо қилмайман, аммо бошқа намозларда ҳудди уша имомнинг қандай таҳорат олганлигини курмаган булсам, унга иқтидо қилишим жоизми? Ёки ҳар бир намоз олдидан имомга мани мазҳабим буйича таҳорат бузадиган иш содир булганини узим курмагунимча иқтидо қилавераманми? Боша бир инсон бу ҳақида манга ҳабар қилсачи?3. Юқоридаги вазиятда қулланиладиган ҳукмларни, бошқа мазҳабдаги инсонга иқтидо қилиш ҳақидаги ҳукмларга қиёс қилса буладими? Масалан, ҳанафий мазҳабидаги шаҳс шофеий мазҳабидаги шаҳсга иқтидо қилиши мумкин, аммо ҳанафийдаги шаҳс малум намоздан олдин шофеийдаги шаҳсга ҳанафий мазҳаби буйича таҳорат бузадиган ҳолат содир булганлигини курса, уша намозда унга иқтидо қилмайди. Мани уйимга яқин эрда ҳанафий ёки бошқа мазҳабга амал қиладиган шаҳс имомлик қиладиган масжид юқлигини такидлаб қуймоқчиман. Лекин, ман яшайдиган шаҳарнинг бошқа тарафларида шундай масжидлар бор.Юқоридаги саволларимни амалиётда тез тез учраб тургани учун сурадим. Жавобиз каминани ҳар ҳил шубҳалардан ҳоли қилишига ва пайпоққа мас'ҳ тортадишни жоиз ҳисоблайдиган имом фаолият курсатадиган масжидларга ҳар ҳил шубҳаларсиз боришимга сабаб булади деган умиддаман. Жавобиз учун раҳмат!Эҳтиром ила НодирБизнес бошқарув магистранти [Дания]

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз айтиб ўтганларга ўхшаш бемазҳаблар мазҳаб эмас. Уларнинг гапи ва аммалининг заррача вазни йўқ. Тоҳаратда оёғини ювмасликни ўзига эп кўрган киши ортидан намоз ўқимаган афзал.

Топ рейтинг www.uz Openstat