Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юнус сурасининг 11-ояти ҳақида

00:00 / 16.10.2012 | eski savollar | 1839
Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх Ҳазратлари. Саволим бор эди. Ман Куръони каримнинг ўзбекча таржимасида Юнус сурасининг 11-оятида "11. Агар Аллоҳ МУШРИКЛАРГА яхшиликни тез келтиргани каби ёмонликни ҳам тезлатса эди, ажаллари битган бўлур эди. Бас, Биз ила мулоқотда бўлишдан умиди йўқларни туғёнларида ташлаб қўямиз, адашиб-улоқиб юраверадилар..." деб ўқиган эдим. Ислом.уз сайтиниг бош саҳифасида ушбу суранинг мазкур ояти "11. Агар Аллоҳ ОДАМЛАРГА яхшиликни тез келтиргани каби ёмонликни ҳам тезлатса эди, ажаллари битган бўлур эди. Бас, Биз ила мулоқотда бўлишдан умиди йўқларни туғёнларида ташлаб қўямиз, адашиб-улоқиб юраверадилар..." деб ёзилган. Ҳазрат мени билимим йўқ, аммо уйлашимча одамлар билан мушриклар сўзларида фарқ бор менимча. Агар нотўғри савол берган бўлсам узр. Бу оятларни қайси биридаги таржимаси тўғри? Жавоб учун олдиндан раҳмат.Аллох рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қуръони Каримнинг матнида “Наас” сўзи келган унинг таржимаси “одамлар”. Мушриклар дегани тўғри бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat